Бош саҳифа / Жамият / Мард ўғлонларни Ватан унутмайди

Мард ўғлонларни Ватан унутмайди

Президентимизнинг жорий йил 13 декабрдаги фармойишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар мамлакатимизда ватанпарварлик ойлиги эълон қилинди.

Мазкур ойликни Ўзбекис- тон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилоят бўлими “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” номли китоб тақдимоти билан бошлади.

Мазкур тўпламда мустақиллик йиллари Ватанимиз тинчлиги, юртимиз осойишталиги ва кўп миллатли хал- қимизнинг обод, фаровон турмуши учун жонини фидо қилган 200 дан ортиқ мард, ботир ўғлонлар ҳаёти, хизмат вазифасини адо этиш чоғида кўрсатган жасоратлари ўз ифодасини топган.

Китобда Термиз шаҳрида улғайгач Миллий гвардия сафларида хизмат қилиб, ўз ҳаётини Ватан ҳимояси ва юрт осойишталигига бағишлаган оддий аскар Фарҳод Абдуллаев ҳамда сержант Ғуломжон Ҳусановларнинг ибратли ҳаёт йўли, сафдошлари ва яқин дўстларининг хотиралари, хизмат давридаги жасоратлари кенг ёритилган.

Оддий аскар Ф. Абдуллаев таълим олган Термиз шаҳридаги 12-, Ғ. Ҳусанов ўқиган 13-умумтаълим мактабларида ташкил этилган тадбирларда ҳарбий хизматчилар, ўқитувчи ва ўқувчилар, жамоатчилик вакиллари, ўз қасамёдига содиқ қолган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, қавму-қариндошлари иштирок этди.

Тадбирда Ф. Абдуллаев ва Ғ. Ҳусановлар ҳақида илиқ фикрлар айтилиб, уларнинг порлоқ хотираси ёдга олинди. Мард, ботир ўғлонларнинг жасоратга йўғрилган ҳаёт йўллари ҳамиша навқирон авлод учун намуна бўлиши алоҳида таъкидланди.

Термиз шаҳридаги “Гулираъно” маҳалласида вояга етган оддий аскар Ф. Абдуллаев агар ҳаёт бўлганида бу йил 40 ёшга тўлар эди. У 22 ёшида Сариосиё ва Узун туманларининг тоғли ҳудудларида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатларда сарҳадларимизга яширинча суқилиб кирган бир гуруҳ жангариларга қарши курашда мард- ларча ҳалок бўлди.

Фарҳод Абдуллаев 1985-1995 йилларда Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқиди. Мактабни тамомлагач, бир олам орзулар билан ҳужжатларини университетга топширди. Бироқ ўқишга киролмади. Шундан сўнг, таълим муассасаси қошидаги бизнес мактабда ўқишни давом эттирди. 1996-1998 йилларда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтади. 2000 йил Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида шартнома асосида хизматни давом эттира бошлади. Шу йили Сарисиё ва Узун туманларининг тоғли ҳудудларида бир гуруҳ террорчиларга қарши олиб борилган жанговар ҳаракатларда сўнгги нафасигача жангарилар билан курашиб, қаҳрамонлик кўрсатди.

Фарҳод Абдуллаев 1985-1995 йилларда Термиз шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида аъло баҳоларга ўқиди. Мактабни тамомлагач, бир олам орзулар билан ҳужжатларини университетга топширди. Бироқ ўқишга киролмади. Шундан сўнг, таълим муассасаси қошидаги бизнес мактабда ўқишни давом эттирди. 1996-1998 йилларда муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтади. 2000 йил Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида шартнома асосида хизматни давом эттира бошлади. Шу йили Сарисиё ва Узун туманларининг тоғли ҳудудларида бир гуруҳ террорчиларга қарши олиб борилган жанговар ҳаракатларда сўнгги нафасигача жангарилар билан курашиб, қаҳрамонлик кўрсатди.

— Ватанга муҳаббат, юрт- га ва қасамёдига садоқат Фарҳодни жасоратга ундади, — дейди сафдош дўсти, сержант О. Холмуродов. — Қуролланган жангарилар тўдаси билан юзма-юз курашиб, уларга қақшатқич зарба берди. Бир неча террористни ер билан яксон қилди. Махсус жанговар вазифасини сидқи-дилдан адо этиб, ўзининг Она Ватанга садоқатини намоён этди. У қалби кенг, мард, қўрқмас йигит эди. Унинг хотираси қалбимизда абадий яшайди.

Жангарилар билан тўқнашувда кўрсатган фидойилик ва мардлиги учун оддий аскар Фарҳод Абдуллаев вафотидан сўнг давлатимизнинг юксак мукофоти — “Жасорат” медали билан тақдирланди. У таълим-тарбия олган мактабда порлоқ хотирасига бағишлаб, қаҳрамон аскар бурчаги ташкил этилди. “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 10 йил”, “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 15 йил”, “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 20 йил”, “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил”, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонларига сазовор бўлди.

Сержант Ғуломжон Ҳусанов эса Термиз шаҳридаги “Каттабоғ” маҳалласида камолга етди. Шаҳардаги 13-умумтаълим мактабини битиргач, Термиз политехникумига ўқишга кирди. Техникумни битириш арафасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилди. Йигитлик бурчини шараф билан ўтаб қайтгач, техникумни тугатиб, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда улардан фойдаланиш йўналиши бўйича малакали мутахассис дипломига эга бўлди.

Ёшликдан ҳарбий соҳага меҳр ўйғонган Ғуломжон 1998 йил Ички ишлар вазирлигига қарашли ички қўшинларнинг мамлакатимиз пойтахтидаги махсус батальонида хизмат қилди. Ўзининг ҳарбий-жанговар тайёргарлиги, жисмонан чаққонлиги билан сафдошларига ўрнак бўлди. Аъло баҳоларга ўқиб, сержант унвонини олди. Бўлинма командирининг ўринбосари вазифасида хизмат қилди. Тошкент шаҳрида 1999 йил 16 февралда бир гуруҳ ёвуз кучлар томонидан уюштирилган портлашларни бартараф этишда иштирок этди. Ангрен шаҳри яқинидаги Янгиобод қишлоғида террорчиларга қарши курашда ҳам қатнашди. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлгач, Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда шартнома асосида хизмат бурчини давом эттирди. Гуруҳ командирининг ўринбосари бўлиб хизмат қилган Ғуломжон ўзининг интизоми, жисмонан ва жанговар тайёргарлиги, хушмуомалалиги билан хизматдошлари ҳамда командирлар ҳурмат-эътиборига тушди. Афсуски, сержант Ғуломжон ҳам 2000 йил Сариосиё ва Узун туманларининг тоғли ҳудудларида бўлиб ўтган жанговар ҳаракатларда биринчилардан бўлиб, террористлар билан юзма-юз келди. Террористларни бирин-кетин йўқ қила бошлади. Елкасига ўқ теккач ҳам ётиб қолмади. Душманни яксон қилишда давом этди. Жанг ниҳоясида ҳалок бўлган сафдошини пастга олиб тушишга кўмаклашди, шундан сўнг жон берди.

Сержант Ғуломжон Ҳусанов ҳам вафотидан сўнг “Жасорат” медали билан мукофотланди. “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 10 йил”, “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 15 йил”, “Ўзбекистон Қуролли Кучларига 20 йил”, “Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил”, “Ўзбекистон Конс титуциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Ватан ҳеч қачон жасур, фидойи ўғлонларини унутмайди.
Тадбирда Ватаннинг мард, ботир йигитларини тарбиялаб камолга етказган ота-онаси ва улар таълим олган мактабларига янги чоп этилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби совға қилинди.

С. ЖИЯНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan