Бош саҳифа / Спорт / Марафон

Марафон

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан корхона, ташкилот ва ўқув муассасаларида меҳнат қилаётган, таълим олаётган меҳнаткашлар ва ўқувчиларни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали уларни соғломлаштириш мақсадида Термиз шаҳрида “Саломатлик сари” шиори остида марафон ўтказилди.
Югуриш баҳсларида шаҳардаги 1500 нафар иштирокчи қатнашди.

Марафонда 18-30, 30-45 ёшли ва ундан юқори ёшдаги эркак ва аёллар икки километр масофага югуриш бўйича ўзаро беллашишди. Ғолибларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари берилди. Шунингдек, “Энг ёши улуғ иштирокчи”, “Ғалабага бўлган интилиши учун”, “Энг ёш иштирокчи” йўналишлари бўйича ҳам пешқадамлар аниқланиб, рағбатлантирилди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE