Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Мақсад – соҳа ривожи

Мақсад – соҳа ривожи

Муҳтарам Президентимизнинг жорий йил 15 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида инспекциянинг вилоят бошқармаси ва унинг қуйи бўғинлари томонидан талай ишлар амалга оширилмоқда.

Аграр соҳа бўйича 2019 йил ҳосилидан уруғлик дон топшириш бўйича тендер танловидан ўтган 256 та фермер хўжалигининг 7318 га ер майдонидан 23750 тонна сара уруғлик дон жамғариш учун апробация кўриги ўтказилишига амалий кўмак берилди. Ўтказилган кўрик натижаларига кўра 256 та фермер хўжалигининг 47 таси уруғлик учун яроқсиз деб топилди. Ўрнига даласи бегона ўтлардан тозаланган ва юқори ҳосилдорлиги бўлган 23 та фермер хўжалиги танлаб олинди. Вилоят апробация комиссиясининг хулосасига кўра воҳа бўйича 243 та фермер хўжалигининг 6460 га ер майдонидан 23750 тонна сара уруғлик дон жамғариш режалаштирилган.

Шунингдек, 2019 йил ҳосили учун тендер танловидан ўтган уруғлик пахта етиштирувчи 315 та фермер хўжалигининг 10440 га пахта майдонида олиб борилаётган муҳим агротехник тадбирларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг кузатуви олиб борилмоқда.

Вилоятда ғўза парваришида қатнашаётган 2002 та культиватор тракторининг дала ишларига жалб қилиниши, ишчи органларининг тўлиқ қўйилиши назоратга олинган. Бугунги кунда мулкчилик шаклидан қатъий назар хўжаликлар, корхоналар, ташкилотлар, хусусий тадбиркорлар, фермер хўжаликлари, жисмоний шахс лардаги тракторлар, ўзи юрар шассилар,мелиоратив йўл қурилиши машиналари ва тиркамаларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш, уларга янги давлат рақам белгиси,техник паспорт ва тракторчи-машинист гувоҳномаси бериш ишлари белгиланган муддатда амалга оширилмоқда. Бу борада жорий йил май ойигача туманлардан 155896 минг сўм маблағ туширилди. Жумладан, 377 та техник паспорт учун 12856 минг, 1038 та техника кўриги учун 38115 минг, 290 дона давлат рақам белгиси учун 50728 минг, 3 дона асбоб-ускуна учун 225000 минг, 363 та тракторчи-машинист гувоҳномаси учун 52863 минг сўмлик ундирув амалга оширилди. Жумладан, 74 маротаба тарғибот-ташвиқот тадбири ўтказилиб, қарор мазмун-моҳияти соҳа аҳлига мунтазам равишда тушунтириб борилмоқда.

 Хулоса қилиб айтганда, муҳтарам Президентимизнинг мазкур қарори Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолияти учун дастуруламал бўлмоқда. Назоратни кучайтириш, сара маҳсулотлар етиштириш, уруғчиликда сифат ва ҳосилдорликка жиддий эътибор бериш муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Зойир ҚУЛИЕВ,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг вилоят бошқармаси
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мўл ҳосилга замин

Денов туманида агросаноат мажмуи ва уруғчилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE