Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Мақсад-маҳсулотлар экспорти

Мақсад-маҳсулотлар экспорти

Делегация аъзолари Термиз шаҳридаги «TERMEZ CARGO CENTRE» МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Афғонистон Ислом Республикасига Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган корхоналар маҳсулотларини экспорт қилиш учун афғонистонлик тадбиркорлар билан музокаралар олиб бориш мақсадида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакилларидан иборат делегация аъзолари хизмат сафари билан Термиз шаҳрида бўлишди. Меҳмонлар дастлаб Ал Ҳаким ат Термизий мажмуасини зиёрат қилиб, бу қадим қадамжонинг бой тарихи билан танишдилар.

Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари ўринбосарлари Афғонистон ва Ўзбекистон ишбилармонлари ўртасидаги савдо-сотиқ соҳасида амалга оширилаётган ишлар, уларга яратиб берилаётган шароитлар, умуман, икки мамалакатнинг иқтисодий соҳадаги ҳамкорликлари ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида Хайратон кўпригидаги чегара пости фаолияти билан яқиндан танишдилар. Божхона мутасаддилари билан экспорт ва

импорт соҳасидаги тартиб-тамойиллар ва бу соҳадаги қулай иқтисодий муҳит борасида мулоқот борди. Шундан сўнг делегация аъзолари Термиз туманидаги «Ғалаба» темир йўл станциясида жойлашган божхона постида бўлдилар. Куннинг иккинчи ярмида меҳмонлар «TERMEZ CARGO CENTRE» МЧЖда икки давлат тадбиркорлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш, экспортга йўналтириш борасидаги ишлар билан яқиндан танишдилар.

Икром АМИРҚУЛОВ
суратга олган

А. МАҲМУДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бойсундаги М25 конида янги объект очилди

Хабарингиз бор, Президентимиз яқинда вилоятимизга амалга оширган ташрифи чоғида Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE