Бош саҳифа / Жамият / Мақсад – аҳолининг розилиги

Мақсад – аҳолининг розилиги

Ангор туманидаги “Шарқ гули” маҳалласида вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хуршид Базаров сайёр қабул ўтказди. Унда 4-сектор ҳудудидаги “Шарқ гули”,“Наврўз”, “Ўзбекистон”, “Навбаҳор” маҳаллаларининг фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабул чоғида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси таъминоти, уй-жой, коммунал хизматлар, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит олиш масалалари юзасидан фуқароларнинг 31 та мурожаати кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, айрим муддат талаб этиладиган масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди .

—“Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури бўйича 8 фоизли имтиёзли кредит ажратишни сўраб мурожаат қилдим, — дейди “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи фуқаро Собир Худойбердиев. — Мурожаатим қаноатлантирилиб, амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Албатта, бундан жуда ҳам мамнунман.

Сайёр қабул якунида эҳтиёжманд, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандларига мактаб ўқув қуроллари, китоблар, шунингдек, ун-ёғ маҳсулотлари берилди.

Ўтказилаётган бу каби сайёр қабуллардан кўзланган мақсад, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси
жамоатчилик билан алоқалар ва
ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE