Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Маошни 7 йил кутди

Маошни 7 йил кутди

«Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамиятида 10 йил ишлаб, 7 йил ўз маошини ололмаган фуқаро ниҳоят ойлик олди.

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди термизлик Муҳаммад Мирзоев (исм-фамилияси ўзгартирилган)-нинг даъво аризасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси номидан ҳал қилув қарорини чиқарди. Аниқланишича, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” акциядорлик жамияти мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонасига қарашли 247-савдо дўконида мудир лавозимида 10 йил ишлаган ходимга ойлик тўланмаган.

2009 йилнинг 6 майидан бошлаб корхонада ходим вазифасида ишлаган Муҳаммад Мирзоев жорий йилнинг 29 март куни 34-сонли буйруқ билан ишдан бўшатилган. Унинг ишга олиниш ва ишдан бўшаши ҳақидаги ёзувлар меҳнат дафтарчасида акс этсада, бироқ корхона томонидан ходимнинг ҳақи тўлаб борилмаган ва якунда берилмаган ҳам. Даъвогарнинг айтишича, унга корхона 2012 йилдан буён умуман ойлик тўламаган. Бу ҳақда у раҳбариятдан бир неча бор сўраганида, ойликни бир йўла беришларини айтишган.

Судда Меҳнат кодексининг 275-моддаси 4-қисмида ходимнинг пул ундиришга бўлган талаблари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатда қондирилиши белгиланганлиги айтилди. Шундан сўнг, даъвогарнинг даъвосига кўра, 2012 йилдан 2018 йилгача эмас, 2015 йилдан 2018 йилгача бўлган муддатдаги иш ҳақини ундириш масаласи кўриб чиқилди. Шунга кўра, корхона томонидан ходимга штат бирлиги бўйича 2015-2016 йилларнинг ҳар ойи учун 322 минг сўмдан, 2017 йилда 371 минг сўмдан, 2018 йилда 426 минг сўмдан ойлик берилмагани аниқланиб, ишхонадан собиқ ходимга 11 миллион 748 минг сўм қарздорлик бўйича ундирув белгиланди.

Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан собиқ ходимнинг фойдасига белгиланган маблағ ундирилди.

Қобилжон ТУРСУНОВ, МИБ вилоят
бошқармаси матбуот хизмати ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳанинг экспорт салоҳияти

Вилоятимиздаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Ўтган ҳафта вилоят ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan