Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Маошингиздан қанча солиқ олинади

Маошингиздан қанча солиқ олинади

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 167-моддасига кўра солиқ солинадиган даромадга эга бўлган жисмоний шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкаси 12 фоиз миқдорида жорий этилиб, шундан 0,1 фоизи шахсий жам- ғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтирилади. Бунда айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади. Аҳамиятли жиҳати, фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадаллари бекор қилинади.

Келгуси йилдан эътиборан солиқ ставкасининг пасайиши ҳисобига ўқитувчининг ҳар ойлик маошидан қўлига тегадиган маблағи 148 480 сўмга, бир йилда эса ўртача 1 781 760 сўмга ошади.

Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармаси
камерал назорат бўлими бошлиғи Муҳиддин ТОҒАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Yosh tadbirkor granuladan to’qima mebel ishlab chiqarmoqda

Termiz shahridagi “Yoshlar markazi” binosida yosh tadbirkorlar tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlar ko’rgazmasidamiz. Bu yerda kiyim-kechaklar, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan