Бош саҳифа / Иқтисодиёт / МАНГУЛИККА ДАХЛДОР ЁРҚИН ХОТИРА

МАНГУЛИККА ДАХЛДОР ЁРҚИН ХОТИРА

Истиқлол солномасини яратиб кетган, ўзининг она Ватанига бўлган чексиз меҳри билан дунё минбарларида адолат мезонини қатъий ҳимоя қилишга куч топа олган, шижоат билан улкан бунёдкорлик ишларига тамал тошини қўйган фахримиз, ифтихоримиз— мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотираси ҳамиша фаолиятимизда, яратувчанлик сайъи-ҳаракатларимизда мудом яшаб келмоқда.

Одил сиёсатчи, ҳам оқил Йўлбошчи сифатида у кишидан мерос қолган битиклар ҳали ҳануз ўзининг аҳамиятлилиги, самимийлиги билан хотирамизда муҳрланиб қолган ва барча эзгу ишларимизда маънавий дастуруламал бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуд топган кун — 30 январь санасини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтазиш тўғрисида”ги 3-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида, 2017 йил 23 январдаги вилоят ҳокимлигида ўтган йиғилиш баённомасига асосан, масъул ишчи ва тарғибот гуруҳлари тузилиб, тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Тадбирга зиёлилар, олимлар ва кенг жамоатчилик фаоллари жалб этилиб, воҳамиз бўйлаб таълим муассасалари ўқувчилари ва кенг жамоатчилик даврасида Биринчи Президентимизнинг ҳаёти, фаолияти ва бой мероси, асарлари тақдимоти ва мустақиллик йилларида Ватанимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари хусусида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқдалар. Унда, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти асослаб берган “Ўзбек модели”ни ҳаётга тадбиқ этишда муносиб ҳисса қўшиб келаётган умидли ёшларимиз, Давлат мукофотлари соҳиблари ўзларининг таассуротлари билан иштирок этмоқдалар.

Халқимизнинг суюкли фарзандининг 2015 йил декабрдаги Ўзбекистон анжуманлар саройидаги маърузалари ҳали ҳануз ҳар биримизнинг қалбимизда акс-садо бериб турибди. Маърузадаги “Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили ҳақида гапирганда, аввало одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганини таъкидлаш лозим” деган таъкидлари улуғ эл фарзандининг дунё афкор оммасини лол қолдирган оламшумил ишларни амалга ошириш йўлидаги ибратли қадамларидан бир эди.
У киши мамлакати фарзандларини севадиган, уларнинг нурафшон келажагини мунтазам ўйлайдиган юрт Отаси эди. Шу боис ҳам маърузаларида “…бундан 18 йил олдин Кадрлар тайёрлаш ва шунингдек, Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастурларини қабул қилганимиз таълим-тарбия соҳасида эски қолип ва асоратлардан холи бўлган, бугун ўзгаларнинг ҳавасини келтираётган янги тизимни ҳаётимизда тадбиқ этганимиз ҳақиқатдан ҳам тарихий бир воқеа бўлди, десак, адашмаган бўламиз.” Мана сизга ёшларига чинаккам ғамхўр, беназир инсоннинг тиниқ фикрлари.

Чин дилдан халқини севган, барчамиз учун қадирдон Биринчи Президентимиз ҳамиша ҳамнафас бўлган халқидан рози эканлигини айтганлари, узоқ манзилга отланган отанинг охирги васиятидек, жаранглаб туради. “Баъзи давлатлар биз демократик жамият қурдик, деб жар солишади, аммо бу хом хаёл. Демократия умр бўйи давом этади.
Эски қоида ва ақидалардан бутунлай воз кечиш муҳим вазифамиз. Бунинг учун энг ривожланган мамлакатларга етиб олишимиз керак. Бугунги информацион даврда невараларимиз, ҳатто 5 ёшида компьютерларни бемалол бошқармоқда, мустаҳкам эгалламоқда. Бундан фақат қувонишимиз керак. Инглиз, Хитой ва ўарб мамлакатлари тилларини ўргатишимиз керак. Мени бу йўлда қўллаб-қувватлаётган, дунёга танитган халқимдан розиман, умрбод розиман.” Бу сўзлар рози-ризолик сўзлари эканлиги кимнинг ҳам хаёлига келибди, деймиз.

Эл ардоғида мангуга муҳирланиб қолиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Меҳрибон Йўлбошчимизнинг ўзлари бизнинг келажагимиз ишончли қўлларда эканлигига комил ишоч билан “Бу ютуқлардан ҳайратга тушманглар. Ҳали шундай ютуқларни қўлга киритамизки, шунда ҳақиқатда ҳайратда қоласизлар.” деганларида жон бор экан. Биз бугун халқимизнинг ардоқли фарзанди, Биринчи Президентимиз бошлаб берган йўлга содиқ ва бу йўлни давом эттириб, янада улуғвор мақсадларга, манзилларга интилаётган ва шахдам бораётган Халқмиз.

Махмуд АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan