Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Манфаатли келишувлар

Манфаатли келишувлар

Олдин хабар қилганимиздек, қадим ва навқирон Термиз шаҳри ўз бағрига дунё аҳлини чорлади. Ҳаво лайнеридан тушган бир гуруҳ меҳмонлар Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройига йўл олдилар. У ерда сурхондарёлик тадбиркор ва ишбилармон-лар, ҳунарманд ва фермерлар, чеварларнинг меҳнат намуна-лари, маҳсулот ва таварлари кўргазмаси киши эътиборини тортмай қолмайди.

Ўзига хос тайёргарлик кўрилган санъат саройида “Open South International Business Forum II” халқаро бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Унда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан йирик сармоядорлар ва компаниялар, халқаро молиявий ташкилотлар, чет эл давлатларининг мамлакатимиздаги дипломатик корпус ҳамда савдо уйлари вакиллари ташриф буюришди. Форумнинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Т.Боболов, Республика Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Инвестиция ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ф.Раҳимов мамлакатимизда сўнгги йилларда қулай инвестиция муҳити яратилиб, соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани иқтисодиёт тармоқларига тўғридан тўғри хориж сармоясини жалб этишга кенг имконият яратганини алоҳида таъкидлашди.

Тадбирда Афғонистон Ислом Республикасининг Балх вилояти волийси Муҳаммад Исҳоқ Раҳгузар, Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти ҳокими ўринбосари Ражабали Ражабов сўзга чиқиб, ҳудудлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, уни янада ривожлантириш истиқболлари ҳақида тўхталиб ўтдилар. Вилоятда иккинчи бор ўтказилаётган мазкур тадбир ҳудудга тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш билан бирга, чет давлатлардаги ташкилотлар вакилларини воҳанинг инвестиция, экспорт, туризм салоҳияти ва имкониятлари билан яқиндан таништиришга имкон яратди.

Куннинг иккинчи ярмида анжуман иштирокчилари секцияларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттиришди. Секцияларда вилоятимиз саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги мавжуд инвестицион имкониятлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш, тайёр тикувчилик, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, маданий-тарихий туризм билан бир қаторда экологик, гастрономик, зиёрат, маданий-кўнгилочар ва агротуризм каби янги сайёҳлик йўналишларни ривожлантириш бўйича ин-вестициявий ҳамкорлик лойиҳалари ҳам тақдим қилинди.

Форум доирасида ўтказилган “Б2Г” ва “Б2Б” кооперацион биржа ҳамда вилоят товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий тайёр маҳсулотлари кўргазмаси давомида қатор муҳим иқтисодий келишувларга эришилди. Вилоятда яратилаётган шарт-шароит, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳақида муҳим маълумотлар берилиб, мавжуд иқтисодий имкониятлар тақдимоти ўтказилди.

Икки кун давом этган анжуман доирасида хорижлик сармоядорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари вилоятдаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мавжуд салоҳият ва имкониятларни ўрганишди. Вилоятга тўғридан тўғри хорижий инвестициялар жалб этиладиган истиқболли келишувлар имзоланди.

Мазкур кўргазма маҳаллий ва хорижлик тадбиркорларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаб, янги истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Бизнес-форумнинг хорижлик иштирокчилари вилоятнинг тарихий-маданий ёдгорликлари, ҳамда илғор саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Хусусан, Термиз туманидаги Ҳаким Термизий, Шеробод туманидаги Исо Термизий мақбаралари, Фаёзтепа буддавийлик ибодатхонаси ва бошқа диққатга сазовор жойлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек, форум иштирокчилари Термиз шаҳридаги “Сурхон ипаги”, “Жарқўрғон мева-сабзавот”, “Амудартекстиль”, “Голден Дриед Фруитс” корхоналарида бўлиб, уларнинг фаолияти, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари тури, сифати ва ишчи-хизматчиларга яратилган шароит билан яқиндан танишдилар.

Айтиш керакки, халқаро бизнес-форум доирасида ўтказилган тадбирлар маҳаллий ва хорижлик тадбиркорларнинг дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва янги истиқболли ло-йиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этди.

Сайёра АЛЛАЕВА

“Сурхон тонги” мухбири

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Бир ойда 8 миллион сўм

Йиғим-теримда иштирок этаётган илғор теримчилар бир ой мобайнида ғайрат қилиб пахта терсалар, оила бюджетига 7-8 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE