Бош саҳифа / Жамият / Манфаатли ҳамкорлик

Манфаатли ҳамкорлик

Вилоятимизнинг ҳар бир гўшаси ўзига хос ва такрорланмас табиатга эга.

Табиат бойликларини кўз қорачиғидек асраш ва келажак авлодларга қолдириш, табиат инъом этган бойликларни кўпайтириш ва зарар етказмасдан тўғри фойдаланиш бугун яшаб турган ҳар бир шахснинг асосий вазифасидир. Ота-боболаримиз турли дарахт-буталар, доривор гиёҳларни асрлар давомида парваришлаб, қўриқлаб, маданий ҳолда ўстириб халқ селекциясига ўз ҳиссаларини қўшиб келишган. Бу эса соҳага тегишли кўплаб олиму ҳаваскорларни ўзига жалб қилган.

БМТнинг Глобал экологик жам- ғармаси “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида экосистема функциясини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш учун қишлоқ хўжалигида биохилма-хилликни сақлаш ва самарали фойдаланиш” лойиҳаси асосида республика ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти олимлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ушбу лойиҳа бўйича катта илмий ходим Е. Бутков бошчилигида ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ ҳозирги кунда вилоят ҳокимлиги кўмагида Шеробод туманидаги Қизилолма ва Қорабоғ қишлоқлари ҳудудидаги ўсимлик дунёсини ўрганиш билан биргаликда, фермер хўжаликлари далалари ва аҳоли томор- қаларида ўстирилаётган турли мевали дарахтлар ҳолатини ўрганиб бормоқда. Олимлар аҳолига дарахтларга шакл бериш, уларни тўғри жойлаштириш, парваришлаш агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли ўтказиш орқали юқори ҳосилдорликка эришиш мумкинлиги тўғрисида илмий-амалий ёрдам беришаяпти.

Н. АБДУРАХИМОВ,
қишлоқ хўжалиги
фанлари номзоди

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

АФСОНАЛАР ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНМОҚДА

Ёшлар кунида  Ангор туман давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan