Бош саҳифа / Жамият / Маънавиятчилар оромгоҳда

Маънавиятчилар оромгоҳда

“Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида мустақиллигимизнинг
26 йиллигига бағишлаб вилоятимизнинг барча ҳудудларида пойтахтдан ташриф буюрган илм-фан, адабиёт ва санъат намоёндалари вилоят ҳокимлиги ҳамда маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб бормоқдалар.

Тарғибот гуруҳи вакилларидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Умида Абдуазимова, Ўзбекистон Ўзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Рисолат Ҳайдарова, Республика “Оила” илмий амалий маркази катта илмий ходими Ҳулкар Абдулла- ева, киноактёр Шуҳрат Усмонов, театр актёри Бозорбек Холмуродовлар ҳамда вилоят тарғибот гуруҳи аъзолари болажонларимизнинг севимли маскани “Амударё ­— спорт соғломлаштириш” марказида ёшлар даврасида бўлишди. Кечки сайл вақти ўқувчилар томонидан саҳналаштирилган шўх-шодон, бахтли болаликни ва она Ватанни мадҳ этувчи концерт дастури барчада катта таассурот қолдирди.

— Амударё соҳилида қад ростлаётган дам олиш масканлари, болажонларимиз учун яратилган шарт-шароитлардан бошим осмонга етди. Айниқса, бундай бахтга муносиб воҳа ижодкор ёшларининг сержило ижод намуналаридан жуда илҳомланиб кетдим. Бу тарафда бахшилар мактаби ва кенг — равон йўлларни кўриб рости ҳайратда қолдим,— дейди болаларга ўз ижод намуналаридан ўқиб берган шоира Умида Абдуазимова.

Ёшлар даврасида уларнинг қизиқишлари ва орзу истаклари, Ватандек бетакрор гўшанинг, унда кечаётган осойишталикнинг, улкан ўзгаришларнинг қадр-қиммати хусусида самимий суҳбатлашган маънавиятчилар ташрифи дам олувчи ёшларга унитилмас лаҳзаларни бахш этди.

Ш. ФАРҲОДОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan