Бош саҳифа / Жамият / Маънавиятли сотувчи ким?

Маънавиятли сотувчи ким?

Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан Қумқўрғон туманида “Маънавий юксалиш билан келажак сари” мавзусида сайёр ўқувсеминари ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокимлиги, корхона, ташкилот ва муассасалардаги маънавий-маърифий соҳа бўйича масъуллар, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Қумқўрғон туман ҳокими ўринбосари Н. Алланазаров очди.

Шунингдек, семинар давомида корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда “Маънавият ва маърифат хонаси”ни ташкил этиш, жиҳозлашда эътиборли жиҳатларга ҳам тўхталиниб, соҳа бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.

 Семинар доирасида “Сурхондарё китоб олами” МЧЖ билан ҳамкорликда “Биттагина китоб олинг!” савдо ярмаркаси ташкил этилганлиги иштирокчиларнинг кайфиятини кўтарди. Китоб ярмаркасида иштирокчилар томонидан турли жанрлардаги 300 га яқин китоб харид қилинди.

Шунингдек, тадбирнинг амалий қисмида жойлардаги маънавий-маърифий ишлар билан яқиндан танишилди. Дастлаб, семинар иштирокчилари туман марказий бозорида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар билан таништирилиб, савдо ходимлари ўртасида “Маънавиятли сотувчи” акцияси ўтказилди. Саволларга аниқ жавоб берганлар китоблар билан тақдирландилар.

 “Оилаларга маърифат улашиб” акциясида эса “Оқсой”, “Нав баҳор” “Жийдали” маҳаллаларида яшовчи оилалар ҳолидан хабар олинди ҳамда уларга ташкилотчилар томонидан бадиий китоблар ва ўқув қуроллари жамланмаси топширилди.

Мазкур тадбирларни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам инсонлар онгида “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва асло кам бўлмаймиз”, деган ғояга интилиб яшашга ундашдир. Зеро, келажакка маънавий юксалиш билан қадам ташлаш ҳар қандай жамиятнинг гуллаб-яшнашида асосий омил бўлади.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тийин сўмни тежайди

“Пулни ҳеч ким ердан супуриб олмайди”. Халқ орасида тез-тез тилга олинадиган бу иборада жон бор. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE