Бош саҳифа / Жамият / Маънавият тарғиботчилари карвони – Сурхондарёда

Маънавият тарғиботчилари карвони – Сурхондарёда

Вилоят ҳокимлиги ҳамда маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида жойларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг долзарб амалий жиҳатлари ва Сурхондарё вилоятини замонавий ривожлантиришнинг истиқболли ислоҳотлари” мавзусида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Унда таниқли олимлар, маданият ва санъат арбобларидан иборат республика тарғибот гуруҳи воҳамиз ёшлари билан учрашиб, самимий суҳбатлар уюштиришди.

 Улар ҳудуддаги таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоаларига ташриф буюришиб, тадбир иштирокчиларига мамлакат раҳбари томонидан ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг долзарб амалий жиҳатлари ҳамда Сурхондарё вилоятини замонавий ривожлантиришнинг истиқболли ислоҳотлари мазмун-моҳияти, мақсад-йўналишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришди.

Мазкур тадбирлар давомида кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларни қамраган ҳолда маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан спорт шоулари, “Китоб ярмаркаси”, “Китоб улаш” акцияси, “Ким топ” викторинаси каби қатор лойиҳаларнинг амалга оширилиши иштирокчиларга олам-олам қувонч бахш этди.

Бир ҳафта мобайнида ташкил этилган тадбирларга Термиз шаҳри, Сариосиё, Шўрчи, Қумқўрғон, Узун, Шеробод, Денов, Қизириқ, Олтинсой, Жарқўрғон, Ангор, Бойсун, Музработ, Термиз туманларидан 5500 нафардан ортиқ иштирокчилар қамраб олинди.

Таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларига тарғибот гуруҳи томонидан 1100 нусхадаги маърифий-бадиий адабиётларнинг тақдим қилиниши барчага бирдек кўтаринки кайфият улашди.

Дарвоқе, давлатимиз раҳбари томони­дан ёш авлодни маърифатли, маънавиятли қилиб тарбиялаш ишига бундай аниқ ва мақсадли ёндашув, тизимли ва тартибли қатъий муносабат барча соҳа вакилларини, шунингдек, кенг аҳоли қатлами, айниқса, ёшларни янада сергак­лантириб, дахлдорлик ҳисси ва масъуллигини оширмоқда. Олий ҳамда эзгу мақсадлар сари бир ёқадан бош чиқариб, биргаликда ҳаракат қилиш, ўзаро қўллаб-қувватлаш орқали юқори натижаларга эришиш, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга ундамоқда. 

Шаҳноза МУҚИМОВА,
Термиз туман 11 мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE