Бош саҳифа / Жамият / Маънавият соати

Маънавият соати

Одамлар янгиликка ўч. Ишчи, зиёли, қурувчи ва бошқа касб эгалари вилоятимиз ва мамлакатимизда рўй бераётган янгиликлардан телевидение, радио ва интернет тармоқлари орқали хабардор бўлиб боришади. Бироқ қабул қилина±тган ҳар бир қарор ва фармон юзасидан кенг тушунчага эга бўлиш учун ташкилотларда тарғиботчилар жонли суҳбатлар ўтказишса, ходимларнинг дунёқараши янада кенгайиши аниқ. “Сурхон Дори-дармон” АЖ тизимида ҳар ҳафтанинг шанба кунлари “Маънавият соати” ўтказиш анъанага айланган. Корхонанинг юридик бўлими бошлиғи Турсуной Жўраева ва у билан бирга ҳамкорлик қилаётган тарғиботчилар ҳар ҳафтада мамлакатимизда рўй бераётган янгиликлардан соҳа ходимларини хабардор қилиб боришаяпти. Навбатдаги “Маънавият соати”да Президентимизнинг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони кенг муҳокама қилинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan