Бош саҳифа / Маданият / Маънавият фестивали

Маънавият фестивали

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, бу борада олиб борилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг салоҳияти, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида Матбуот уйида вилоят ҳокимлиги, республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда марказнинг вилоят бўлими, республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида “Маънавият – энг қудратли ва таъсирчан қуролимиз” шиори остида маънавият фестивали ташкил этилди.

Тадбирда республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан нашр этилган кичик ёшдаги болалар маънавиятини юксалтиришга бағишланган “Ёш ота-она китоби” ҳамда “Бахтли бола маънавияти” китобларининг тақдимоти ўтказилди. Жамият ҳаётида учраётган турли иллатлар ва муаммоларга нисбатан жамоатчилик фикрини шакллантиришга хизмат қиладиган “Фаол фуқаро” дебат клубининг тақдимот маросими бўлди. Тадбирда йиғилганлар, бевосита ўртага ташланган саволларга мунозарали тарзда жавоб қайтариб, кўтарилган масалалар қизғин мунозараларга сабаб бўлди.

Муҳаббат Турдиева,
Термиз шаҳридаги
16-мактаб ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“СУРХОН ТАБИАТИ МЎЪЖИЗАЛАРИ” ТАДБИРИ

Кейинги пайтларда Саодат Иноятова раҳбарлик қилаётган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ўз фаолиятини яхшилаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE