Бош саҳифа / Жамият / Маънавий жасорат

Маънавий жасорат

Маънавиятни англаш ўз ички оламини тушуниш ва идрок этиш демакдир. Ўзбек халқи маънавияти жуда қадимдан шаклланиб келган. Хар қайси халқ ёки миллат маънавиятини унинг тарихини ўзига хос урф-одатлари, анъаналари ва қадриятларидан айро тасаввур этиб бўлмайди. Ота-боболаримиздан қолган ёзма манбалар, қадимий ёдгорликлар, халқ огзаки ижоди ва урф-одатларимизда халқнинг маънавий жасорати намоён бўлади. Биринчи Президентимиз И. Каримов “Бу ёруг оламда энг буюк жасорат нима деган саволга ҳеч иккиланмасдан энг буюк жасорат—бу маънавий жасорат, деб жавоб берсак ўйлайманки, янглишмаган бўламиз“ дея таъкидлаганлар.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, жасорат ҳиссини туйган буюк аллома Навоий, Бобур, Абдулла Қодирий каби ўнлаб аждодларимиз ҳаёти ва фаолиятида яққол кўрамиз. Маънавий жасорат ота-боболардан қолган улуг меросдир. Аждодлар хотирасини улуглаш, улардан қолган бой меросни авлодларга бус-бутун етказиш учун ҳар бир зиёли ўз ҳаётини маънавий жасорат асосида қуриши лозим. Бундай инсонлар орамизда бугун кўплаб учрайди. ТерДУ табиий фанлар факультети география кафедраси мудири А. Сатторов ҳам шундай инсонлардан бири. У киши биз ёшларни тарихга, аждодлар меросига ҳурмат билан қарашга, маънан жасоратли, илмий-ижодий кашфиётлар қилишга, жаҳолатга қарши заковат билан курашишга ундаб келади.

Нодира ЭШБОЕВА,
ТерДУ 2-босқич талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Интернет ўйинлари – тубанликка даъват

Маълумотларга қараганда, Жаҳон тиббиёт уюшмалари видео ўйинларга берилиб кетишни ҳам расман ақлий заифлик касалликлари қаторига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan