Бош саҳифа / Жамият / Мактубларда ҳаёт акси

Мактубларда ҳаёт акси

Таҳририятимизга ўтган уч ой мобайнида муштарийлардан 140 га яқин мактублар олдик. 16 таси шикоят ва аризалар, 124 таси оддий хатлардир. Мактубларнинг 90 га яқини газетамиз саҳифаларида чоп этилди. Уларнинг аксариятида юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, янги қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ҳаётимиздаги ижтимоий муаммолар ҳақида баён этилган.

Масалан, Термиз туманидан А.Аннамирзаев ўз мактубида Термиз шаҳрида қад ростлаган “Матбуот уйи” ва ундаги қулайликлар ҳақида ёзган бўлса, деновлик Ўрол Бекмуродов тумандаги кўпчиликнинг назаридан четда қолаётган айрим муаммолар ва уларнинг ечими борасида мулоҳаза юритган.

Газетхонлар орасида тажрибали педагоглар, профессорларнинг ҳам борлиги бизни қувонтирди. Улар асосан, бадиий-адабий, қишлоқ хўжалиги йўналишига оид мавзуларга қўл уришган. Хусусан, фалсафа фанлари номзоди, доцент Норали Бердиев бизга йўллаган мактубларида айрим адабиётлардаги йўл қўйилган камчиликларни аниқ далиллар асосида танқид остига олган. Уларда Полвон Шоимовнинг 1999 йилда нашр этилган “Дарбанд — қадимий макон” рисоласи, Н.Маллаевнинг “Ўзбек адабиёти тарихи” (Биринчи китоб), шунинг- дек, “Алишер Навоий: Қомусий луғат”, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” каби манбалардаги айрим хатоликлар келтириб ўтилган. Бироқ муаллиф бугунги кундаги янги нашрдан чиқаётган адабиётларнинг ҳам таҳлилига қўл урганида мақсадга мувофиқ бўларди.

Кекса олим Э.Суярқулов эса соя ўсимлиги ва уни етиштиришнинг қишлоқ хўжалигида нечоғлик катта аҳамиятга эга эканлиги борасида қимматли маслаҳатларини ёзиб юборган. Яна бир фаол, тиниб-тинчимас муштарийимиз Бозор Илёс ал-Амин ўзининг “Дўзах олови”, “Ҳамшаҳар” каби бири-биридан қизиқ ҳикоя ва новеллаларини таҳририятимизга юборган. Уларнинг ҳар бири равон тили ва услуби, ҳаётийлиги билан ўқувчини ўзига ром этади.

Бундан ташқари, тарих фанлари номзоди Комил Раҳимов, Жуманазар Мадиевлар Жарқўтон оташгоҳларида ёнган муқаддас олов, А.Навоий ижоди таҳлилига оид мактубларини йўллашган. Қизириқлик Дилбар Азизованинг хатлари орқали эса меҳнаткаш ва шижоаткор қизириқликларнинг тадбиркорлиги, уларнинг турмуш тарзи билан танишиш мумкин.

Хулоса охирида эса бир фикрни билдириб ўтмоқчимиз. Баъзан айрим газетхонларимиз иш юзасидан қўйилган талаб учун газетамиз саҳифаларида мақоласи чоп этилиши кераклигини айтишади. Лекин бирор бир мавзу, ҳатто ўзи фаолият юритаётган соҳага оид маълумот беришга эринишади. Ачинарлиси, улар орасида “таҳририят ходимлари таъма эвазига мақолаларни чоп этади” деган нотўғри фикр ҳам юради. Айрим мактубларда эса шунчаки қуруқ гапдан нарига ўтилмайди. Бундай муштарийларимизга қарата, газета — сизнинг минбарингиз, лекин унда оммага, халққа ёқадиган, унинг кўнглидагини айта оладиган жўяли фикр- лар, таклифлар, таҳлиллар берилиши лозим. Ижодкорлар эса таъмадан холи. Демак, бошқаларни ҳурмат қилишни ўрганинг, дея айтмоқчимиз.

Қадрли муштарийларимизнинг ён-веримиздаги янгиликлардан тортиб муаммоларгача ёритилган мактублари, фикр-мулоҳазалари биз учун муҳим. Бизга мактуб йўлланг, қўнғироқ қилинг. Сизнинг фикрларингизни ҳурмат қиламиз ва ҳеч бир хатни эътиборсиз қолдирмаймиз.

ТАҲРИРИЯТ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE