Бош саҳифа / Таълим / Мактабларга китоб совға қилинди

Мактабларга китоб совға қилинди

Китоб инсоннинг энг яқин сирдоши ва дўсти ҳисобланади. Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 19 мартда ўтказилган селектор йиғилишида мамлакат ёшлари-нинг маънавиятини юксалтириш, барча кутубхоналар фондини бойитишда раҳбар ходимлар ташаббус кўрсатиши лозимлиги ҳақидаги таклифлари юртимизда яна бир хайрли ишнинг бошланишида муҳим омил бўлди.

Мактабларга китоб совға қилинди

Ана шу ташаббусни қўллаб-қувватлаган вилоят божхона бошқармаси ходимлари Термиз шаҳридаги 4-, 5-, 25-мактабларга 20-30 донадан бадиий китоблар жамланмасини тақдим этишди. Шуни айтиш лозимки, мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан бўлган учрашувлар иштирокчилар хотирасида муҳрланиб қоладиган бўлди. Божхона ходимлари Ф. Сафарқулов, Н. Раҳимов, С. Ирматов, А. Аймухамедов, Б. Холиқовлар божхона тизимидаги ўзгаришлар, ўз фаолиятлари ҳақида маълумот беришиб, мактаб кутубхоналарига китобларни ҳадя қилишди. Мактаблар маъмурияти божхона ходимларига ташриф ҳамда совға учун самимий миннатдорчилик билдиришди.

Ш. ЮСУПОВ,
божхона хизмати
майори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan