Бош саҳифа / Таълим / Мактабларга ҳарбий ўқув қуроллари берилди

Мактабларга ҳарбий ўқув қуроллари берилди

Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик синфлари учун ҳарбий ўқув қуроллар ва моддий воситалар топширилди.

Шу вақтга қадар ЧҚБТ дарслари фақат назарий билимлар асосида ўтиларди. Энди ўқувчилар автоматдан ўқ отиш, кимёвий уруш вақтида “противогаз”дан фойдаланиш, яраланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш каби амалларни бевосита ўзлари бажариб, билимларини мустаҳкамлаб олишлари мумкин.

Ўқув қуроллар ва моддий воситаларни туман халқ таълими бўлими ҳамда мудофаа ишлари бўлимлари вакиллари қабул қилиб олишди.

— Вилоятимизда мавжуд 952 та таълим муассасасида 951 нафар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича ўқитувчи сабоқларни олиб боришмоқда, — дейди Термиз шаҳар ЧҚБТ бўлинмаси бошлиғи Бахтиёр Норбоев. — Мзкур ҳарбий ўқув қуролларнинг айримлари туман мудофаа бўлимларида махсус хоналарда сақланади ва ўқитувчиларга амалий машғулот учун белгиланган рухсатнома асосида берилади. Қуроллар ҳам махсус машина ва ғилофларда ўқув муассасаларига етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, бу ташаббус Мудофаа вазирлиги ва Халқ таълими вазирлининг 2019 йил 24 октябрдги «Умумий ўрта таълим мактабларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик синфларини ўқув қуроллари ва моддий воситалар билан жиҳозлаш тўғрисида»ги қўшма қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Унутилмас учрашув

Анъанага айланиб келаётган “Устоз ва шогирдлар учрашуви” бу йил ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan