Бош саҳифа / Маданият / Мактабимизда миллий бурчак

Мактабимизда миллий бурчак

Юртимизда баҳор фаслининг ташрифи қалбларимизга илиқлик, байрам кайфиятини бахш этади. Урф-одатларимиз ва анъаналаримиз ҳам айни шу баҳор билан уйғунлашиб, ажойиб манзара касб этади.

Ўқув муассасаларида ёш авлодни миллий руҳда тарбиялаш мақсадида катта ишлар қилинмоқда. Термиз шаҳридаги 15-мактабда ташаббускор ўқитувчилар томонидан “Миллий бурчак” ташкил этилди.

Бурчакни кўрган борки, қалбини ўзгача ҳиссиётлар чулғаб олиши тайин. Унда жимжимадор нақшли кашталар, миллий матоларимиздан парчалар. Эндигина барг ёзаётган ток остидаги сўрида эса момоларимиз томонидан тўқилаётган гилам. Гилам устида қуроқ кўрпачалар ва хонтахта. Кулолчилигимиз намуналари, қозон, ўчоқлар, хуллас, бу манзарани томоша қилар экансиз, ўзингизни бир неча аср аввалги даврга тушиб қолгандек ҳис қиласиз.

Ўйлаймизки, бу бурчак ҳар бир ўқувчида Ватанга нисбатан муҳаббатнинг ортишига, миллий одатларимизни қадрлашга ундайди.

Сайёра ТУРСУНОВА,
бошланғич синф ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ноанъанавий сабоқ

Милоддан аввалги II асрда Юнон-Бақтрия подшолиги чегара ҳудуди қандай ҳимоя қилинганини биласизми? Оғир ва енгил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan