Бош саҳифа / Маданият / Мактабда наврўз

Мактабда наврўз

Қумқўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабида сана ва байрамларга бағишлаб турли тадбирлар ўтказиш анъанага айланган.

Халқимизнинг боқий ва навқирон байрами Наврўз шодиёналарига ҳам мактаб педагогик жамоаси ва ўқувчилар пухта ҳозирлик кўришди. Наврўзни нишонлаш муносабати билан ўқувчилар хусусан, қизлар миллий либослар кийиб, турли саҳна кўринишларини ижро этишди. Ўқувчилар ўртасида “Оқ теракми, кўк терак…” “Арқон тортиш”, “Тош яшириш”, “Чиллак” каби қадимий ўйинлар асосида мусобақалар ташкил этилди. Шунингдек, шахмат, шашка мусобақалари кечгача давом этди. Ғолибларга мактаб директори Насиба Мустафоқулова қимматбаҳо совғаларни топширар экан, бундай тадбирлар ўқувчилар қалбида бир умрга муҳрланиб қолишини таъкидлади.

Шоҳруҳмирзо

МАМАДИЕВ,

Республика Маънавият

ва маърифат маркази

Қумқўрғон тумани

бўлими раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan