Мактаб ярмаркалари иш бошлади

0
33

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда ота-оналар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 10 августидан 10 сентябригача вилоятимизда жами 94 та мактаб ярмаркалари ташкил этилди.

Ярмаркалар ташкил этиладиган таълим муассасаларининг ҳовли ва фоеларида алоҳида жойлар ажратилиб, зарур жавонлар билан жиҳозланиш ишлари бошлаб юборилган. Ҳудуди жиҳатдан яқин бўлган мактаб ўқувчилари ҳам ярмарка очилган мактабдан ҳарид қиладилар. Вилоятдаги барча мактаб ярмаркаларида 23 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари, қиз ва ўғил болалар учун пойабзаллар, болалар спорт кийимлари сотуви ташкил этилади. Мазкур маҳсулотларнинг аксарият қисми юртимизда ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирда ўқувчилар учун эҳтиёжлар захираси шакллантирилмоқда.

— Мактаб ярмаркалари фаолиятини уюшқоқлик билан ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида маҳаллий ҳокимликларда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар тузилган, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Илҳом Кенжаев. — Мактаб ярмаркаларида сотиладиган маҳсулотлар нарх-наволарининг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларда тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини йўлга қўйиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва давлат солиқ қўмитаси томонидан доимий назорат йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Сайёра АЛЛАЕВА

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг