Бош саҳифа / Таълим / Мактаб ва ота-она ҳамкорлиги

Мактаб ва ота-она ҳамкорлиги

Бугун таълим жараёнини сифатли ташкил этишда, бола тарбиясида, уларнинг билим олишида ота-она ҳамкорлиги муҳим.

Бунда ҳам бола сергак тортади, ҳам ота-она ва устозлар ўртасида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясини назорат қилиш борасида узвий боғлиқлик бўлади.

Ҳеч бир ота-она боласининг келажаги ва таълим-тарбия олишига бефарқ қарамайди, назаримда. Шу мақсадда мен ҳам математика фанидан ташкил этган очиқ дарсимга ўқувчиларимнинг ота-оналари, яқинларини таклиф этдим. “Ўз ўрнингни топ ва даражангни кўрсата бил” шиори остида ташкил этилган очиқ дарсда интерфаол усуллардан фойдаланишга ва ўзлаштириш қийин бўлган математик амалларни қизиқарли тушунтиришга, ўқувчи хотирасида мустаҳкамлашга ҳаракат қилдим. Жумладан, ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб, “ким қанақа” ўйини орқали ўтилган мавзу такрорлаб олинди. Бунда болажонлар квадратчаларнинг ичида яширинган саволларга жавоб топади. Бундан ташқари, “қизиқарли масалалар” ўйини орқали эса ўқувчилар мустақил масала тузади. Сўнг уни бошқа ўқувчига йўналтиради ва улар бир бирларига баҳо қўяди. Бу болаларнинг мустақил ишлаш кўникмасини ўстириб, топқирликка ундайди.

Дарс давомида “Олтин калитча” мусобақаси ўтказилиб, кўргазмадаги эртак қаҳрамони Буратинонинг уйигача бўлган манзилдаги жумбоқларни топиб,  унинг уйига ким етиб борса,  “Олтин калитча” тақдим этилади. Бу каби қизиқарли ўйинлар, интерфаол усуллар ўқувчиларнинг билим олиши, дунёқарашининг  кенгайиши ва зукколигини намоён қилишида қўл келади. Фарзандларининг дарсга қатнашишини кузатиб турган ота-оналар эса боласининг қайси жиҳатларда қийналаётгани ва у билан янада кўпроқ шуғулланиши кераклигини билиб олишди.

Гулжаҳон ХОЛМУРОДОВА,
Ангор тумани 36-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Маънавият сабоғи

Жойларда ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтириш ҳамда тарбия соҳасида …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan