Бош саҳифа / Жамият / Махсус техникалар келтирилди

Махсус техникалар келтирилди

Мустақиллик хиёбонида махсус сув ташувчи автомашиналари безатилган ҳолда тизилиб турибди. Атрофдан ўтган борки, манзарага эътибор қаратмаса.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 19-20 январь кунлари вилоятимизга ташрифи ҳамда Қизириқ туманида ўтказилган йиғилиш баёнининг тегишли банди ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан вилоятимизга олиб келинган “ИСУЗУ” русумли 10 та махсус сув ташиш автомашинасини топшириш маросимида сўзга чиққан кўпни кўрган нуроний отахонлар Президентимиз раҳнамолигида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни яхшилаш борасида олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар самарасидан мамнунликларини изҳор этиб, узундан узоқ дуо қилдилар. Шундан сўнг, сув ташиш машинаси калитлари вилоятнинг ичимлик суви таъминоти танқис бўлган 9 та туманидан келган вакилларга топширилди. Эндиликда мазкур ҳудудлар аҳолисига тоза ичимлик суви барқарор етказиб бериладиган бўлди.

Сайёра АЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Йигитга мардлик ярашар

Шўрчи тумани “Бахшитепа” маҳалласида яшовчи Бегимой Абдижабборова 72 ёшида Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan