Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш

Маҳсулот мувофиқлигини декларациялаш

қоидаларига ўзгартириш киритилди

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида сертификатлаштириш, метрология, стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида бир қанча ўзгаришлар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулайликлар яратилиши белгилаб берилди.

Мисол учун, мазкур қарорнинг 3-бандида эндиликда тадбиркорлик субъектлари сифат менежменти тизимларини жорий этган бўлса, миллий аккредитация тизимида аккредитациядан ўтган лабораториялар хизматидан фойдаланишса, уларга юртимизда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар мувофиқлигини декларациялаш йўли билан тасдиқлаш ҳуқуқи бериладиган бўлди.

Илгари декларациялаш йўли билан тасдиқлаш айрим турдаги, яъни хавфсизлиги кам бўлган маҳсулотлар учун белгиланган эди. Мазкур қарор билан эса барча турдаги маҳсулотлар мувофиқлигини тасдиқлаш ҳуқуқи белгиланди. Юқорида айтиб ўтганимиздек, тадбиркорлар фақатгина сифат менежменти тизимини жорий этса ва миллий аккредитация тизимида аккредитациядан ўтган лабораториялар хизматларидан фойдалансагина ушбу имтиёзга эга бўлишади.

Яна бир янгилик — “Ўзстандарт” агентлиги қошида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича департамент ташкил этилаяпти. Департаментга ушбу қарор билан бир нечта вазифалар юклатилмоқда. Яъни, бугунги кунда тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг фаолиятида стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирларини ўтказиш, уларга кўмаклашиш вазифаси қўйилаяпти. Шунингдек, департамент зиммасига республикамиздаги ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш бўйича ўрганишлар ўтказиш вазифаси ҳам юклатилаётган бўлиб, бу эса харидорларнинг ишончли ва сифатли маҳсулотлар билан таъминланишига замин яратади.

Д. САФАРОВА,
Д. ХУДОЙБЕРДИЕВА,
вилоят синов ва сертификатлаштириш
маркази мутахассислари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Фаровонлик манбаи

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Тадбиркорлик қилиш учун кенг йўл очилди. Меҳнат қилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan