Бош саҳифа / Спорт / Маҳоратли боксчи тақдирланди

Маҳоратли боксчи тақдирланди

Кеча вилоят ҳокимлигида спорт федерациялари мутасаддилари, мураббийлар, жамоатчилик вакиллари ва иқтидорли ёшлар, ОАВ ходимлари иштирокида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган бир гуруҳ сурхондарёлик йигит-қизларнинг спорт соҳасида эришаётган ютуқлари эътироф этиб ўтилди.

Бокс бўйича мамлакат терма жамоаси аъзоси, халқаро тоифадаги спорт устаси, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Баҳодир Жалоловга Термиз шаҳридан барча шароитга эга 2 хонали уйнинг калити топширилди.

Б.Жалолов 2018-2019 йилларда ўтказилган профессионал бокс жанглари ғолиби. Жорий йилнинг апрелида АҚШнинг Нью-Йорк штатида ўтказилган баҳсларда “NABF Junior Heavyweight Title” камарини, Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. У ҳозирда 2020 йилда Япониянинг Токио шаҳрида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўрмоқда. Биз моҳир боксчимизга мустаҳкам соғлик, спортда янада юксак парвозлар тилаймиз.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Мукофот ва унвон муборак!

9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати олтин медали соҳиби, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE