Бош саҳифа / Жамият / Махалладан махлумотнома

Махалладан махлумотнома

талаб қилиш тартиби ўзгарди

Шахсий ҳужжатлар билан боғлиқ бирор юмуш билан давлат идораларига мурожаат қилсак ёки фарзандимизни мактабгача таълим муассасасига, болалар ижодиёти марказидаги тўгаракларга бермоқчи бўлсак ҳам “Маҳал-ладан маълумотнома олиб келинг” деган гапни эшитамиз.

Биргина ушбу ҳужжатни олиш учун ҳам қанча вақт сарфлаймиз. Бирда маҳалла раисини топа олмасак, бирда навбат кутишимизга тўғри келади. Айниқса, бу юмуши кўп, вақти зиқ одам учун ноқулайлик туғдиради. Бироқ энди бу сарсонгарчиликдан ҳам бироз енгилладик.

Сабаби 4 октябрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бош- қариш органлари томонидан бериладиган тасдиқловчи ҳужжатлар турларини тубдан қисқартириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, шу йилнинг 15 октябридан давлат хизматлари кўрсатилишида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тақдим этиладиган қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди:

  • шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганлигини;
  • шахснинг ишсизлигини;
  • болани, ёлғиз шахс ларни, пенсионерларни ва ногиронларни парвариш қилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • шахснинг тавсифномаси.

Эндиликда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида шахснинг яшаш жойи бўйича (прописка қилинганлиги) яшаётганини ва унинг ишсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар зарур бўлса, мазкур маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тегишлича Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги органларидан олинади.

2020 йил 1 январдан эса давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида оила таркиби, қариндошлик даражаси ва фуқаронинг оилавий аҳволи ҳақидаги маълумотлар давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ФҲДЁ органларидан мустақил равишда олинадиган бўлди.

Бугун замонавий технологиялар орқали яратилаётган қулайлик сабаб одамлар эмас, ҳужжатларнинг ҳаракатланаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Ҳақиқатда эса бу ҳам халқнинг юмушини енгиллатиш учун ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотларнинг бир намунасидир.

Ф.УМИДУЛЛАЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE