Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла раислари маоши ошади

Маҳалла раислари маоши ошади

Хабарингиз бор, май ойида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислигига сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу жараёнда ўзимиз яшаётган ҳудуднинг жонкуяр оқсоқолини сайлаймиз.

Хўш, бу йилги сайловларда қандай ўзгаришлар кутилаяпти? Бугун ҳар соҳада юз бераётган янгиланишлар ушбу жараёнда ҳам ўз аксини топаяптими? Янги таҳрирда қабул қилинган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган маҳалла раислари сайлови аввалгиларидан айрим жиҳатлари билан фарқ қилади. Жумладан, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) икки ярим эмас, уч йилга сайланади. Сайловда шу ҳудудда яшовчи овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг камида 12 фоизи иштирок этиши шарт. Энг муҳими эса, раис яширин овоз бериш йўли билан аниқланади.

Яна бир янгилик, Президентимизнинг жорий йил 2 апрелдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғриси»ги фармонига биноан эса эндиликда маҳалла раисларининг ойлик маоши икки бараварга оширилади.

Шунингдек, уларга юклатилган 154 та вазифа қайтадан кўриб чиқилиб, тузатиш ва қисқартириш киритилиши ҳам кутилмоқда. Бундай қўллаб-қувватловдан кейин, янги сайланадиган маҳалла оқсоқоллари бундан буён ўзига юклатилган масъулият ва ишончни тўла оқлашга ҳаракат қилгани ҳолда иш олиб боришига умид қиламиз.

С.АЛЛАЁРОВ,
вилоят адлия бошқармаси
етакчи маслаҳатчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan