Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла раиси ташаббускор бўлса…

Маҳалла раиси ташаббускор бўлса…


Жорий йилда 94,0 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан иккала ҳудуд обод масканларга айлантирилиши лозим.

Жараён билан танишиш мақсадида Шаҳло Нарзиқулова раислик қилаётган «Шифокор» маҳалласидаги ободонлаштириш ишларини кўздан кечирдик. Айни пайтда маҳалла биноси янгидан таъмирдан чиқарилган, «Аёллар дафтари»даги 91 нафар аёлнинг 6 нафари тикув машинали, 3 нафари электр печли бўлган. Яна 19 нафар фуқарога уй-жой олиш учун субсидия ажартилади. 22 нафар ёш ҳозирда касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Ҳадемай, уларга ҳам ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Бундан ташқари, маҳаллада 3,5 км ички йўллар таъмирланади. Камолидин Беҳзод кўчасидаги сув чиқмайдиган 125-кўп қаватли уйнинг 2-қаватига сув чиқарилади. Яна маҳаллада номига муносиб равишда иккита хусусий клиника қурилаяпти. Битта хусусий боғча яқинда ишга тушган. Унда 10 нафар кам таъминланган оила фарзандлари учун имтиёз берилган.

Асфальт қилинадиган ички кўчаларни кўздан кечирганимизда айримларида кўчанинг икки четида ҳам аҳоли уйлари жойлашгани боис, қор, ёмғир сувлари чиқиб кетадиган ариқча йўқ. Кейин уйларнинг томидан тушадиган ёмғир суви учун ҳам тарновлар қилиниши керак. Йўқса, тўшаладиган асфальт узоққа бормайди. Бу албатта, мутасаддилар эътиборидан четда қолмаслиги зарур.

Маҳаллада яшовчи фуқаролар, хусусан, «Аёллар дафтари»га кирган М.Саладинова билан мулоқотга киришдик. Суҳбат жараёнида М.Саладинова ижарада туришини, арзонлаштирилган уй-жой олиш ва яшаб турган уйининг ижара тўлови кечикаётганлиги учун ёрдам сўради. Ушбу мурожаат назоратга олинди.

Маҳалла раиси фуқаролар учун телеграм канали ҳам очганлиги, аҳоли ўз муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилаётганига гувоҳ бўлдик. Ишнинг кўзини билган раис ўша хонадон ёки кўчадаги муаммони тезлик билан ҳал этишга киришади. Бу тажриба бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинса, ҳам маҳалла раисининг вақти тежалади, юмуши осон бўлади, ҳам фуқаролар билан бевосита тезкор мулоқотда бўлиш имконини беради.

Лекин, ҳамма ҳудудда ҳам ободонлаштириш ишлари кўнгилдагидек деб бўлмайди, айрим эътибордан четда қолаётган масалалар ҳам борлиги Турон маҳалласига борганимизда яққол кўзга ташланди. Хусусан, Амир Темур кўчасида жойлашган 66 а-сонли ва 66 в-сонли икки қаватли уйлардаги 46 та хонадонда яшовчилар фойдаланадиган ҳовлида жойлашган ҳожатхона санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: нега кўп қаватли уйнинг ҳожатхонаси  ҳовлида жойлашган? Ушбу саволга жавоб излаганимизда уйнинг канализацияга уланмаганлиги маълум бўлди. Фақатгина атрофи оқлаб қўйилган ушбу ҳожатхонадан бу ерда яшовчи кексалар, хотин-қизлар ва ёш болалар учун кеч тушгандан кейин фойдаланиш жуда хавфли. Қўл ювиш учун шароит яратилмаган, ҳатто, эшиклари ҳам йўқ.

Ушбу маҳалладаги Беруний кўчаси, 2-а уй ҳамда  ва “Машҳура” клиникаси орқа томонида жойлашган маиший чиқиндихона ҳам қаровсиз, антисанитар ҳолатда турибди. Ён девори бузилган, турли томёпқичлар ёпилган, атрофга бадбўй ҳид таралиб, ёнидаги кўча юзи чиқинди сувидан қорайиб кетган. Ушбу чиқиндихонани таъмирлаш, чиқинди қутиларини янгилаш, атрофни ободонлаштириш, санитария-гигиена талабига мувофиқлаштириш ҳамда атрофдаги аҳолининг масъулиятини ошириш зарур. Шаҳар марказий ҳудудидаги бу каби кичик бўлса ҳам аҳамияти юқори бўлган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш лозим.

Ботир Мардаев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ёмон гумон омад йўлимизни боғлайди

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди. Бир куни унга …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan