Бош саҳифа / Жамият / Маҳалла: кеча ва бугун

Маҳалла: кеча ва бугун

Маҳалла — эл-юрт кўзгуси. Жоиз бўлса, хонадонимизга, ўзимиз яшаётган гузарга, қишлоққа муносабатимиз, маҳалладаги ободончилик, меҳр-оқибат, Ватанга садоқатимиз, барча-барчаси ана шу кўзгуда акс этади.

Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш, фуқаролар йиғинларини жойларда халқнинг чинакам маслакдоши ва кўмакдошига айлантириш устувор йўналишлардан бири эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Маҳалла нуфузини ошириш, энг обрўли, тажрибали, кишилар эргашадиган инсонларни маҳаллани бошқаришга жалб этиш ҳамиша давлатимиз ва ҳукуматимиз эътиборида. Шу маънода ҳам 2018 йил 21 сентябрда қабул қилинган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳам юқоридаги фикримизнинг тасдиғи, десак муболаға бўлмайди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашининг жорий йил 9 январдаги мамлакатда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари” мавзусида ҳудудий ўқув-семинарларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида семинар бўлиб ўтди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят, шаҳар, туман кенгашлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Сатторов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати О.Соатов, ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Р. Норлиевлар маъруза қилишди.

Семинарда мамлакатимизда сайлов қонунчилиги, унинг тарихи ва истиқболлари, шунингдек жорий йилнинг май ойида ўтказилиши режалаштирилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этишда ҳудудий комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳларнинг ўрни ва вазифалари борасида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Рўзимурод Авазов сиёсий ислоҳотларда фаол иштирок этишда маҳалла кенгашларининг ўрнини ошириш ва унга инновацион ёндашиш орқали фуқароларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш борасида ўз фикир-мулоҳазаларини билдирди.

 Вилоят ҳокими ўринбосари Р. Чориев юртимизда сайлов тизимини такомиллаштириш жараёнига аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, уюшмаган аҳолини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини, ёшларимизнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллигини кучайтиришга, йигит ва қизларимизда мамлакат ва халқ тақдирига дахлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилиши тўғрисида фикр билдириб, сайлов жараёнининг шаклланиши, мавжуд муаммолар, сайлов қонунчилигидаги янгиликларга тўхталиб ўтди.

 Жумладан, сайловчиларнинг электрон базаси яратилиши ва унда 18 ёшга тўлган, сайлаш ҳуқуқига эга фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиши ўз навбатида маълумотларнинг аниқ ва тўлиқлигини таъминлашини алоҳида қайд этди.

О. ОСТОНАҚУЛОВ,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш

органлари фаолиятини мувофиқлаштириш

бўйича вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE