Бош саҳифа / Маданият / Маданият бешиги муҳокамалари

Маданият бешиги муҳокамалари

“Бойсун баҳори” очиқ фольклор фестивали доирасида 27 апрель куни Термиз давлат университетида “Бойсун – моддий ва номоддий маданият бешиги” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Унда Чехия, Хитой, Россия ва бошқа давлатлардан, шунингдек, республикамизнинг турли ҳудудларидан олимлар иштирок этади.

Илмий-амалий конференция иши бешта шўъбага бўлинган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган. Шўъбаларда Бойсун халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати тарихи, шунингдек, этнографияси, археологияси ва ҳудудда туризмни ривожлантириш каби йўналишларга бўлинган ҳолда, турли мавзуларда маърузалар тингланиб, мавжуд муаммолар муҳокама этилади. Қолаверса, ҳудуднинг бой маданий меросининг дунё тамаддунида тутган ўрни хусусида ҳам фикр алмашилади.

—  Маросим қўшиқларининг илк намуналари айнан Сурхон воҳасида яралганининг ўзи бизга ғурур бағишлайди, — дейди Термиз давлат университети ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Тошкенбой Пардаев. — Ёмғир чақириш маросими қўшиғи “Суст хотин”, оналаримиз айтадиган алла, ҳатто, эркаклар айтадиган “Ҳая-ҳая-ҳайу” деб номланувчи алла қўшиқларини бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Бугунги кунда Германияда ўзбек, инглиз, немис ва бошқа хорижий тилларда чоп этиладиган “Анор” этнографик альманахида ҳам айнан воҳамиздаги тарихий қадриятларнинг туб илдизига бағишланган кўплаб мақолалар бериб борилмоқда. Унда Бойсун маданий муҳитига алоҳида урғу берилган. Бунинг сабаби Бойсуннинг бой маданий ва фольклор мероси инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналари сифатида тан олинганлигидадир.

Конференцияда иштирок этиш учун мазкур йўналишлар бўйича шу кунгача 300 дан ортиқ илмий материаллар тақдим этилган бўлиб, улар асосида халқаро илмий анжуманга бағишланган мақолалар тўплами ҳам чоп этилади.

Фахриддин АБДУРАЗОҚОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қизиқарли дастурлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan