“Айритом” чегара божхона постига кириб келган хориж фуқароси А.Ш. назоратдан ўтказилганда, унга тегишли бўлган сумка ичидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва декларацияланмаган 244 дона қадимий танга ва 2 дона тарихий ҳайкалча борлиги аниқланди.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Сурхондарё вилояти бадиий экспертизаси хулосасига кўра 244 дона танга милоддан аввалги 3-2 асрларда Юнон-Бақтрия подшолигида зарб қилинган. Тахт устида ўтирган одам кўринишидаги милоддан аввалги 3-2 асрларда Юнон-Бақтрия подшолиги даврида қора тошдан ясалган ва мушуксимон жонзот тасвиридаги ҳайкал 19-20 асрларда бронза ва мис қотишмасидан ясалган бўлиб, уларнинг тахминий баҳоси салкам 52 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Маданий бойликлар Термиз археология музейига топширилди.