Бош саҳифа / Маданият / Маданият Вазири: Бахшичилик – бу, бир актёр театри

Маданият Вазири: Бахшичилик – бу, бир актёр театри

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирокида I Халқаро бахшичилик санъати фестивали доирасида хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Б.Сайфуллаев журналистларга ушбу фестивалнинг бошқаларидан фарқли жиҳати, унинг Сурхон воҳасида ўтказилиши ҳамда бахшичилик санъати ривожидаги аҳамияти ҳақида маълумот берди. Шунингдек, бу санъатни бир актёр театрига ўхшатиш мумкинлигини таъкидлаб, кейинги вақтларда сўниб бораётган бахшичиликни сақлаб қолиш баробарида уни ривожлантириш йўналишларида ишлар олиб борилишини маълум қилди.

— Бахшичиликка ихтисослаштирилган синфларни ҳамма ҳудудда ҳам ташкил этиш имконияти йўқ, — дейди маданият вазири. — Масалан, Фарғонада мақом, Бухорода мавриги санъати ривожланган. Шу боис, бахшичилик синфларини мазкур санъат сақланиб қолган Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларидагина ташкил этамиз. Айрим йўл қўйилган камчиликларни эса кейингиларида такрорламасликка астойдил ҳаракат қиламиз.

Анжуманда маҳаллий журналистлар томонидан кейинги фес тиваллар учун сценарийлар танловини ташкил этиш, фестивалнинг асосий ғоясини йўқотмаслик борасидаги таклифлар ўртага ташланди. Хорижлик журналистлар фестивалдан мамнунлигини, маданий ва туризм соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш зарурлигини билдирдилар.

Анжуман сўнггида журналистларга бахшилар томонидан куйланган достон ва термаларнинг аудио диски,“Алпомиш” достонининг инглиз тилидаги таржимаси, ўзбек бахшилари термалари жамланган китоб ва фотоальбом совға қилинди.

Баҳром ИБРОҲИМ ўғли

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ РОМ ЭТГАН САНЪАТ

Илиев Вания — Сербия мусиқа ассоциацияси бўлим мудири, журналист, Сербия Европа мамлакатида санъат йўналишидаги таълим …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan