Бош саҳифа / Жамият / Мачайга ичимлик суви келтирилди

Мачайга ичимлик суви келтирилди

Жорий йилнинг август ойида Бойсун туманининг Мачай қишлоғида ўтказилган сайёр қабулда Қуйи, Ўрта ва Юқори Мачай, Қизилнавр маҳаллалари аҳолисидан кўплаб мурожаатлар бирон бир қаторда тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш масалалари кўтарилганди.

Бу мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг тегишли фармо- йиши қабул қилиниб, Ўрта ва Юқори Мачай маҳаллалари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетдан 1 миллиард 150 миллион, Қизилнавр ва Хўжадияк маҳаллаларида тиббий таянч пунктларини ташкил этиш учун 150 миллион, Ўрта Мачай ва Қизилнаврда кўприклар қуриш учун 200 миллион сўм маблағ ажратилди.

Шундан сўнг, амалий ишлар бошлаб юборилди. “Олчабулоқ” булоғидан 14,5 километр масофага қувур тортилиб, Ўрта ва Юқори Мачай маҳаллаларида истиқомат қилувчи 2,5 минг нафарга яқин аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Қишлоқлардаги ички йўлларга тош тўкилиб, созланди. 2 та кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Қизилнавр ва Хўжадияк маҳаллаларида 2 та тиббий таянч пункти қурилди.

18 декабрда ушбу объектларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирларда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов, туман ҳокими Ўктам Тўраев, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳаллалар аҳолиси иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар одамларнинг оғирини енгил қилишга, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қиладиган бу ишлар учун Юртбошимизга миннатдорчилик билдирдилар. Аҳолининг таклиф-истаклари ҳамда ҳудуд шарт-шароити ҳисобга олинган ҳолда уларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш барча бўғиндаги раҳбарларнинг асосий вазифаси эканлиги таъкидланди. “Бойсун” фольклор-этнографик жамоаси ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.

Ҳа, бугун қишлоқларимизда одамларнинг қувончига арзийдиган хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Ободлик ва фаровонлик сари юз тутаётган манзилларда улуғвор мақсадларга бўлган ишонч бўй кўрсатиб турибди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Разрабатывается новый Трудовой кодекс

Разрабатываемый Трудовой кодекс в новой редакции станет гибким и ориентированным на интересы бизнеса, сообщил в …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan