Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Маҳсулотлар тўрт туманга

Маҳсулотлар тўрт туманга

Тадбиркор Одилбек Эргашев раҳбарлик қилаётган “Улуғ нон” МЧЖ жамоаси йигирма йилдан буён Шўрчи тумани аҳолиси эҳтиёжидан келиб чиқиб,  нон ва нон маҳсулотлари тайёрлаб келмоқда. Аҳолининг талабини инобатга олган тадбиркорлар ширин пряник, булочка, торт ва турли пишириқлар тайёрлашга ҳам киришдилар.

“Қишлоқ қурилиш банк”  Шўрчи филиалидан 60 миллион имтиёзли кредит олган ишбилармонлар Хитойдан янги технологиялар келтиришгач, сифатли нон ва нон маҳсулотлари, ҳар хил ширинликлар ишлаб чиқариш ҳажми ошди.

Кечагина уйида ишсизликдан бўш ўтирган Зебинисо Бозорова, Ўғилой Менглимуродова, Соҳибжамол Алланазарова каби ўн нафардан зиёд хотин-қизлар бугун корхона фахри бўлиб, ҳам эл дастурхонини тўлдиришаяпти, ҳам рўзғорларига барака киритишмоқда.

Айтиш керакки, “Улуғ нон” МЧЖ цехларида тайёрланаётган  нон ва нон маҳсулотлари нафақат Шўрчи, шу билан бирга Олтинсой, Қумқўрғон, Бойсун туманлари хусусий савдо ташкилотларига ҳам етказиб берилаяпти.

— Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кўп, рақобат кучли, кимнинг маҳсулоти сифатли бўлса, даромади ортади, — дейди тадбиркор О.Эргашев.— Ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизнинг нафақат сифатига, шу билан бирга турини кўпайтиришга аҳамият бераяпмиз.

 

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хорижга қанчагача нақд пул олиб кетиш мумкин?

Жисмоний шахсларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби соддалаштирилди. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE