Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Маҳсулотлар экспортга чиқади

Маҳсулотлар экспортга чиқади

Президентимизнинг “Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида лалми ерлардан фойдаланишни рағбатлантириш, замонавий ёнғоқ плантацияларини барпо қилиш таъкидланган  эди.

Ўктам  Маҳмудов   юртимизнинг чекка туманларидан бири Сариосиёда истиқомат қилади. Соҳага берилаётган эътибор уни ҳам кенг кўламли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга,  аҳоли бандлигига ҳамда  ҳудуд  ободлигига  ҳисса  қўшишга  ундади.

Тумандаги  “Хуфар”  ва “Янги ҳаёт” маҳалласи ҳудудидан 19 гектар ерга лимонзор  барпо  этди.  Шундан  9 гектарида  лимон  етиштирилса, 10 гектарида   эса  лимон  кўчатлари  парваришланмоқда. Келгусида бу ерда етиштирилган  700 тоннадан   минг тоннагача лимон  ҳосили  Россия  ва  Европанинг  бир  қанча  давлатларига экспорт  қилинади.

Тадбиркор раҳбарлигидаги   “Lider agro export fayz” МЧЖ  банкдан 2 миллион 850 минг АҚШ доллари  миқдорида  кредит маблағи олиб,  ўз  фаолиятини янада кенгайтирмоқчи.

Эътиборлиси,  Исроил  давлатидаги  ҳамкорлар  томонидан  ҳам  мазкур корхона ло- йиҳалари учун 1 миллион АҚШ долларидан  ортиқ  инвестиция жалб қилинаяпти.

— Вилоятимизнинг лалми ерларини ўзлаштириб, ёнғоқзорлар, гилосзорларни  кўпайтирсак, элимиз ҳам  қўшимча даромадли бўлади, ҳам лалми ерлардан самарали фойдаланилади,— дейди  тадбиркор Ўктам Маҳмудов, — Сариосиёнинг тоғли ва тоғолди  ҳамда воҳанинг бошқа туманларидаги шўрлик даражаси меъёрдан ошиқча ерларини ўзлаштириб, ёнғоқ, писта, бодом ва субтропик экинлар: лимон, апельсин, мандарин боғларини кенгайтириш мумкин.

Тадбиркор Ўктам Маҳмудов Сариосиё туманидаги тоғли ва тоғолди ҳудудларида  бир  қатор истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни кўзлаяпти.  Хусусан, у 72  гектар ерда экспортбоп гилос навларини, минг гектар ерда эса  ёнғоқ  плантацияларини   бунёд  этиш  ҳаракатида. Натижада, айни  пайтда  унинг корхонасида 60 та ишчи  ишласа, плантациялар  барпо этилгач, яна  қўшимча 140 та янги иш ўринлари яратилади.

Сарвар ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жараёнда аёллар фаоллиги

Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят Кенгаши ташаббуси билан Термиз давлат университетида “Хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE