Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Маҳсулот тури кўпайди

Маҳсулот тури кўпайди

Бугун вилоятимизда амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишларида Сариосиё туманидаги 5-қишлоқ қурилиш комбинати жамоасининг ҳам салмоқли улуши бор.

Анча йилдан бери темир-бетон буюмлари ишлаб чиқараётган корхона жамоаси уй қуриш учун зарур бўлган барча турдаги қурилиш материалларини тайёрлашмоқда.

Жамоа тайёрлаётган темир-бетон буюмлари сифатлилиги боис буюртмачилар сони ортиб бораётир. Ўтган йили бир неча миллион сўмлик темир-бетон буюмларини вилоятда қурилиш ишларини бажараётган хусусий корхоналар ва масъулияти чекланган жамиятларга етказиб берган комбинат ишчилари ва муҳандис-техник ходимлари янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ зўр ғайрат билан меҳнат қилишаётир. Улар бу йил талаб эҳтиёждан келиб чиқиб, 20 турдаги темир-бетон буюмларини тайёрлашга киришдилар. Қарийб икки юз минг нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган корхонанинг шағал саралаш мини заводи борлиги туфайли ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг нархи қимматлашмаяпти.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Қонундан қочиб бўлмайди

Мамлакатимизда тадбиркорларга барча шароит, имкониятлар яратилганига қарамасдан уларнинг айримлари солиқ тўловларидан қочишга уринишмоқда. Вилоят давлат …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE