Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Маҳсулот экспортига тайёргарлик

Маҳсулот экспортига тайёргарлик

Музработ тумани деҳқонлари  бир мавсумда даладан икки-уч ҳосил олиш тажрибасини кенг қўллашмоқда.

Улар  15749 гектар ғаллазорлардан мўл ҳосил йиғиб олгандилар. Президентимизнинг “2017 йилда бошоқли дон экинларидан бўшайдиган майдонларга такрорий экинларни жойлаштириш, экин учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларни ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ғалладан бўшаган майдонларнинг қарийб 11 минг гектарига такрорий экинлар  экишганди. 1376 гектар ерда ўстирилган кечки тарвуз ва қовун пешма-пеш пишмоқда. Бу эса бозорларимизда полиз маҳсулотлари арзонлашишига хизмат қилади.

Айтиш керакки, фермер хўжаликлари 653 гектар майдонда ерёнғоқ, 591 гектар далада дукакли экинлар  етиштиришаяпти. Ҳа демай бу маҳсулотлар тайёр бўлади. Ерёнғоқ, мошнинг асосий қисми хориж давлатларига экспорт қилинади. Ана шу маҳсулотларни экспортга жўнатиш юзасидан олтита агрофирмалар билан 510 та контрактация шартномалари тузилган. Демак деҳқонларимиз маҳсулот экспортидан ҳам қўшимча даромадга эга бўладилар.

У.НОРҚУЛОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ПАРИҚИШЛОҚЛИК АНГУБИН

Бежизга қариялар умринг узун, ризқинг бутун бўлсин, деб дуо қилишмайди. Яна шу нарса айни ҳақиқатки, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan