Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Маҳсулот экспортга

Маҳсулот экспортга

Вилоятимиздаги йирик саноат корхоналаридан бири ҳисобланган Жарқўрғондаги “Сурхонтекс” корхонасида амалга оширилган модернизация туфайли янги цехлар ташкил қилингач, ишлаб чиқариш ҳажми анча кенгайди.

Бугун корхонада 260 нафар муҳандис-техник ходим ва ишчи-хизматчи меҳнат қилаяпти. Айтиш керакки, воҳамизда етиштирилаётган пахта толасининг бир қисми корхона цехларида қайта ишланиб, калава ип тайёрланаяпти. Йилига 4 минг тоннадан зиёд юқори сифатли калава ип тайёрлаш қувватига эга корхонада жорий йилда тайёрланган маҳсулотнинг бир қисми Россия ва Хитой мамлакатлари енгил саноат корхоналарига экспорт қилинди.

Шуни айтиш керакки, хорижга  маҳсулот  экспорт қилинганлиги туфайли ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари берилди. Шу ҳисобда корхона ихтиёрида қолдирилган бир миллиард сўмдан зиёд маблағ цехларни янада кенгайтриш ва ишчи ўринларини кўпайтиришга сарфланади. Бир сўз билан айт- ганда бугун “Сурхонтекс” корхонаси вилоятимиздаги иқтисодий жиҳатдан барқарор корхоналардан бири бўлиб турибди.

Н.УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳанинг экспорт салоҳияти

Вилоятимиздаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Ўтган ҳафта вилоят ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan