Бош саҳифа / Жамият / Мақсад: юрт ободлиги ва эл фаровонлиги

Мақсад: юрт ободлиги ва эл фаровонлиги

2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ривожлантириш борасида бир талай ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада бирор тармоқ, соҳа йўқки, кенг кўламда қамраб олинмаган бўлса. Бугунги кунда маҳаллалар, у ерда истиқомат қилаётган оилалар, энг чекка қишлоқдаги овуллар ҳолатини тўлалигича ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш муҳим вазифа этиб белгиланган.

Вилоятимиздаги маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик назорати тизимини жорий этиш йўлга қўйилган. Бунинг учун бир нечта жамоатчилик назорати гуруҳлари ташкил этилиб, жойлардаги аҳвол синчиклаб ўрганилмоқда.

Куни-кеча “Сурхон тонги” ва “Заря Сурхана” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири Р. Раҳимова ва бир гуруҳ ижодий ходимлар билан Музработ туманида бўлди. Унда оилаларнинг ижтимоий-маънавий муҳити, ижтимоий соҳа объектлари фаолияти, оилавий поликлиникалар, мактабгача таълим муассасалари, зиёратгоҳлар, қабристонлар, ички йўллар, автобекатлар, уй-жой ширкатлари фаолияти кўздан кечирилди. Музработ туманидаги “Гулистон”, “Боғи Эрам”, “Чегарачи”, “Файзобод” каби маҳаллаларда оилаларнинг бандлиги, қўшимча даромад бўйича режалари, томорқадан фойдаланиш, қорамол боқиш, тадбиркорлик фаолияти, фарзандлар тарбияси, ҳудуддаги тиббий, транспорт, ижтимоий хизматлар ҳолати, пенсия ва нафақаларни ўз вақтида етказиб берилиши ўрганилди.

Айтиш лозимки, туман маҳаллаларида истиқомат қилаётган оилаларда томорқадан фойдаланиш, шахсий даромадларни кўпайтириш, болалар тарбиясини мустаҳкамлаш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Лекин тумандаги хўжаликлараро ҳамда ички йўллар бугунги талабга жавоб бермайди. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳам ночор аҳволда. Айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари замонавий идорага, гузарга эга эмас. Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги ишлар ўз ечимини кутиб ётибди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда республикадан келган ишчи гуруҳи аъзолари таништирилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан аниқ тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE