Бош саҳифа / Сиёсат / Мақсад – Ватан ободлиги

Мақсад – Ватан ободлиги

Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотларни юртимиздаги ёшу қари астойдил қўллаб-қувватламоқда.

Бунинг боиси ислоҳотлар замирида эл фаровонлиги, юрт ободлиги, Ватанимиз тинчлиги, иқтисодиётимиз барқарорлиги мужассамдир. Шеробод туманидаги маҳаллалар ҳамда тўртта сектор бошлиқлари фаолияти республика Ҳисоб палатаси томонидан батафсил ўрганиб чиқилди.

Икки ҳафта давомида республика ишчи гуруҳи томонидан тумандаги ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳолининг яшаш ва турмуш шароити, мавжуд тўртта секторда амалга оширилган ишлар  синчковлик билан ўрганилганда 48 та маҳаллада 20 га яқин йўналишда 8780 та муаммо борлиги аниқланди. Ўрганиш натижаларига бағишланган  йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, масалага алоқадор бўлган вилоят ташкилотлари раҳбарлари, Шеробод туманидаги барча ташкилот, корхона, муассасалар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов аниқланган муаммо ва камчиликлар хусусида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, сектор раҳбарларига кўрсатма ва вазифалар берди. Фуқароларни қийнаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш ҳамда ҳал этишда кўрсатган амалий ёрдамлари учун республика ишчи гуруҳи аъзоларига ўз миннатдорчилигини изҳор этди. Шунингдек, барча сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарларининг масъулияти ва жавобгарлигини янада ошириш лозимлигини таъкидлади.

Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммо ва камчиликлар хусусида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М. Икромов маъруза қилиб, айрим муаммоларни бартараф этиш борасида ўзининг қимматли таклифларини баён этди. Шунингдек, тумандаги тўртта сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тинг ланиб, кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сафар ОМОН

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатосини тан олди

Дин инсонни гуноҳдан, ёмон ишлардан сақловчи, виждон поклигини таъминловчи кучдир. Диний билимларни яхши ўзлаштирган инсон …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan