Бош саҳифа / Жамият / Мақсад — халқ фаровонлиги

Мақсад — халқ фаровонлиги

Кеча Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган “Омбудсманнинг давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотнинг ривожланишида тутган ўрни” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда депутатлар, “Тараққиёт стратегияси” маркази, прокуратура, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш идоралари, хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Семинар мавзуси доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти очиб берилди.

Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 8 августда  имзолаган “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган давлат ва жамоат ташкилотларининг самарали ҳамкорлигини таъминлашнинг долзарб вазифалари муҳокама қилинди. Мазкур йўналишда аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш, кам таъминланган оилалар ва қарияларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, аёллар ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган мақсадли  ишлар амалга оширилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan