Мақсад – ажримни камайтириш

0
32

Мажбурий ижро бюросининг Қумқўрғон туман бўлими ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган йиғилишда оила муқаддаслиги яна бир бор таъкидланди. Унда тегишли ташкилотлар ходимлари, тумандаги МФЙ раислари, маслаҳатчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда турмуш қурган ва янги оила қуриш остонасида бўлган ёшлар билан ишлаш, ажримларнинг олдини олиш ҳамда алимент олувчи шахсларнинг оилаларини тиклаб, уларни яраштириш билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Бугунги кунда Қумқўрғон туманида 967 та алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари мавжуд. Жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 39 нафар алимент тўловчи фуқаролар иш билан таъминланиб, ҳозирги кунда уларнинг иш ҳақлари ҳисобидан алимент пуллари тўлаб келинмоқда. 51 та оила эса яраштирилиб, алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари тамомланди.

Айрим алимент тўлашни пайсалга солиб, мутасаддиларни овораю сарсон қилган фуқароларга тегишли жазо чоралари қўлланилаяпти. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун билан алимент соҳасидаги қонунчиликка ҳам ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра, энди алимент тўламаган фуқаро 15 сутка маъмурий қамоққа олинади. Шунингдек, алимент тўлашга мажбур шахслар икки ой мобайнида алимент тўлашдан бўйин товласа, жиноий жавобгарликка тортилади, яъни 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Тадбирда туманда юқоридаги ҳолатлар юзасидан олиб борилаётган ишлар аниқ мисоллар орқали келтириб ўтилди.

Қобил ТУРСУНОВ,
МИБ вилоят бўлими
матбуот хизмати ходими

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг