Бош саҳифа / Сиёсат / Мақсад — аҳоли фаровонлиги

Мақсад — аҳоли фаровонлиги

Бугун эл дардини эшитиш, юрт қаддини янада кўтариш, мамлакат тараққиётини мустаҳкамлаш, иқтисодиёт бардавомлигига эришиш, тинчлик, хотиржамликни сақлаш, халқ ва ҳокимият ҳамкорлигини ёрқин намойиш этиш учун эл ичида юриш даври бошланди, десак хато қилмаган бўламиз.

Вилоятимиздан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар вилоятимизнинг бир қанча маҳалла, қишлоқ ва туманларида бўлиб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказишди. Депутатлар ва сенаторлар Қумқўрғон, Шўрчи, Денов, Сариосиё туманларида бўлиб, хўжалик юритувчи субъектлар, тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар, боғбон ва чорвадорлар билан учрашди. Бу учрашувлар давомида гуруҳ аъзолари 661 та хонадонда бўлишди. Уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити билан яқиндан танишди. Шунингдек, жойлардаги ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа соҳа ходимларининг фаолияти ўрганилди. Ҳар бир тумандаги мавжуд муаммо ва камчиликлар очиқ мулоқотларда танқидий руҳда таҳлил қилинди.

Жойларда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий кўмак бериш етарли даражада ташкил этилмаганлиги, тиббий хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежларида учраган камчиликлар маҳаллий ҳокимият ва депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар мулоқотлар давомида аниқланган 114 та масаланинг 44 тасини жойида ҳал этишга эришди. Улар шунингдек, халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида иштирок этиб, аниқланган камчиликлар, мавжуд муаммолар ва мурожаатлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар. Айниқса, аҳолини ичимлик суви, электр энергияси, газ билан таъминлашдаги узилишлар, ободонлаштириш, уй-жой сўраб мурожаат қилганлар, коммунал хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ муддат белгиланиб, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Энг муҳими, Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотлар фуқароларимизнинг эл-юртга, ҳукуматга ҳурматини, келажакка бўлган ишончини янада мустаҳкамлади.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Барча мақсад ва ҳаракатларимиз халқимиз фаровонлиги, фарзандларимиз келажаги, ватанимиз тинчлигини таъминлашга қаратилган

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE