Маҳорат ва масъулият дарси

0
93

Мамлакатимизда раҳбарлар масъулиятини, туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарларининг касбий маҳорати ва шахсий жавобгарлигини оширишга қаратилгин ўқув семинарлари иш бошлади.

Вилоятимизда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилган ўқув-семинарида Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов мазкур ўқув-семинарнинг асосий йўналишлари тартиби ҳамда аҳамияти хусусида батафсил тўхталди.

Узун туманида бўлиб ўтган ўқув-семинарда вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Семинар дастурига мувофиқ тингловчилар соҳалар бўйича гуруҳларга бўлиниб, профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ёрдамида ўқув мавзусини шу туманнинг ижтимоий-иктисодий ривожлантириш кўрсаткичлари, ўзига хос хусусиятлари ва муаммоларидан келиб чиққан ҳолда очик мулоқот тарзида олиб боришди.

Бундай тадбирлар раҳбарнинг амалга оширадиган ишлари, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган «Йўл хариталари»нинг бажарилишини таъминлашни тизимли ташкиллаштириш бўйича кунлик, ҳафталик, ойлик иш режаларини тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ўз МУХБИРИМИЗ

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг