Бош саҳифа / Жамият / Маҳалланинг янги идораси

Маҳалланинг янги идораси

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Бойсун туманидаги “Дарбанд” қишлоғида иккита маҳалланинг идораси янгидан бинолар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Бозорсой массивида қурилган “Темир дарвоза” маҳалласи биносини маҳалла раиси Муҳаммадин Ботиров шахсий маблағи ва ҳашар йўли билан бунёд этди. Бу ишга 150 миллон сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Собир Сулаймонов, Тошмат Мерганов, Жўра Муҳаммадинов каби маҳалла фаоллари ва Термиз шаҳрида яшовчи бинокор-тадбиркорлар Чоршанби Гулбеков, Нодир Қозиевларга маҳалла аҳли қурилишга муносиб ҳисса қўшдилар.

“Сангчил” маҳалласининг янги биноси эса Термиз шаҳрида бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тажрибали қурувчи Жумақул Ҳамроқулов ташаббуси билан барпо қилинди. Маҳаллада 3,5 минг нафар киши истиқомат қилади.

Шунингдек, “Сангчил” маҳалласи ҳудудида шарқона усулда, янги “Дарбанд” жоме масжиди қуриб, фойдаланишга топширилганлиги юртимизда диний бағрикенглик, виждон эркинлиги, боқий қадриятларимизга эътибор юксаклигидан дарак.

Искандар МИРЗО

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan