Бош саҳифа / Жамият / Маҳалламнинг файзи бўлакча

Маҳалламнинг файзи бўлакча

Биз оиламиз билан “Гўзаллик” маҳалласида яшаймиз. Бу ерда маҳалла раиси Исмат Раимов. Маҳалламиз одамлари аҳил, меҳнатсевар.

Уларнинг кўнглида доим эзгулик, бунёдкорлик, дўст-биродарлик туйғуси жўш уриб турганини ҳис қиламан. Маҳалладошларим тўйда дейсизми, бошқа тадбирларда дейсизми, ёшу қари ҳамжиҳатликда ҳаракат қилади. Маҳалламиз кундан кунга обод масканга айланмоқда. Ҳудудда битта нонвойхона, гўзаллик салони, иккита ҳаммом, бир нечта озиқ-овқат дўкони, кўплаб иссиқхоналар ташкил этилган. Тўртта сув чиқарадиган қудуқ ҳамда иккита мактаб  бор. Бундан ташқари, бу ердаги намунали турар жойларда одамларимиз мамнун ҳолда истиқомат қилмоқда.

Тадбиркор Шерзод Янгибоевнинг саъй-ҳаракати билан тикувчилик цехи ҳам ташкил этилган. Унда маҳалламиздаги беш нафар хотин-қизлар ишлайди. Бу ерда боғча йўқ. Аммо кичкина болалар боғчага боришни жудаям хоҳлашади. Бу йил қуриладиган хусусий мактабгача таълим муассасаси зора уларнинг орзусини ушалтирса.

Айрим қўшниларимиз уйларида парранда боқишаяпти. Кўпчиликнинг томорқасида картошка, пиёз, сабзи, буғдой экилган. Агар қишлоғимизда кимдир иморат солмоқчи бўлса, қўшнилар дарров ёрдамга келади.

Маҳаллада уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тез-тез спорт мусобақалари ташкил этилади. Маҳалланинг учта кўчасига асфальт ётқизилган. Отамдан бу ерда яқинда яна битта ичимлик суви чиқариш учун қудуқ қазилишини эшитиб, роса хурсанд бўлдим.

Обод маҳаллада одамлар ҳам бахтли яшайди. Буни ён-атрофимдаги одамларнинг кўзларидаги қувончдан сезаман.

Моҳичеҳра ХОЛТЎРАЕВА,
Шўрчи тумани 5-умумтаълим мактаби ўқувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan