Маҳаллаларда иш юритиш тартиби кўнгилдагидекми?

0
15

Афсуски уларнинг барчасида иш юритиш тартиби кўнгилдагидек ташкил этилган деб бўлмайди. Мисол учун, яқинда Узун туманида “Фуқаролар йиғинларида иш юритишни самарали ташкил этиш масалалари” мавзусида ўтказилган ўқув семинар давомида тумандаги “Янги рўзғор”, “Чақар”, “Ёшлик”, “Ўзбекистон”, “Наврўз”, “Янги шаҳар”, “Обизаранг”, “Қарашиқ”, “Баҳористон” каби 19 та маҳаллаларнинг иш юритиш ҳужжатлари ўрганилди. Ўрганиш давомида ушбу маҳалла фуқаролар йиғинларида номенклатура асосида тузилган иш ҳужжатларида бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тумандаги Маданият уйида амалий кўчма ўқув семинар ташкил этилди. Унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ҳамда туман Кенгаши масъул ходимлари, тумандаги маҳаллалар раислари иштирокида иш юритишни тўғри ташкил қилишда оқсоқликларга йўл қўйган маҳаллалар муҳокама қилинди. Иш юритиш ҳужжатларини намунали ташкил этиш бўйича кўргазмали ўқув машғулот давомида мавжуд камчиликлар бартараф этилди.

Бундан ташқари, семинарда соҳага оид Президент фармон ва қарорлари, қонунлардаги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида ҳам тушунтириш берилиб, иш юритишда ортиқча оворагарчилик ва қоғозбозликнинг олдини олиш борасида таклифлар билдирилди. Мақсадимиз бу каби ўқув семинарлар орқали маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини янада яхшилашга озгина бўлсада кўмак беришдир.

Акбар КАРИМОВ, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг
 ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини
ошириш бўйича ўқув курси директори
Эшбўри МИРЗАЕВ, ўқув курсининг ўқув методик ва
ташкилий масалалар бўлими бошлиғи

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг