Бош саҳифа / Жамият / Маҳаллалар кенгаши тузилди

Маҳаллалар кенгаши тузилди

Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашини тузишга бағишланган ташкилий конференция бўлиб ўтди.
Йиғилишни Олтинсой туманидаги “Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А. Якубов бошқариб борди ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашини тузиш ҳақида ўз фикрларини баён этди. Шундан сўнг йиғилганлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши Низомини муҳокама қилдилар.

Йиғилишда вилоят ҳокими Э. Турдимов фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш вилоят кенгаши раиси этиб сайланди.

Ташкилий йиғилишда мувофиқлаштириш кенгаши раиси ўринбосарлари, аъзолари, кенгаш тафтиш комиссияси раиси ва аъзолари, кенгаш котибияти тасдиқланди. Шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши таъсис конференция сига вилоятдан қатнашувчи делегатлар сайланди.
Бундан ташқари, ҳудудий кенгашлар қошида жамоатчилик назорати гуруҳини ташкил қилиш, туманлар ва шаҳарлардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга оид масалалар ҳам муҳокама қилинди.

А. Халдарова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan