Бош саҳифа / Жамият / Маҳаллалар фаолиятига танқидий назар

Маҳаллалар фаолиятига танқидий назар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят  Кенгашининг  йиғилиши  бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш  бўйича Термиз шаҳар ва туманлар Кенгашлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари ишлари самарадорлигини баҳолаб бориш рейтинг  тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, бу борада назоратни янада кучайтириш борасида тушунтиришлар  берилди.

Йиғилишда туманлардаги бир нечта фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимларининг ўз ишларига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги, маҳаллалардаги асосий йўна-лишлар бўйича комиссиялар фаолияти мақсадли йўлга қўйилмаганлиги танқид қилинди.

Тадбир якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Ўз мухбиримиз

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan